Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сарвар Мамаюсупов тизимда янги жорий қилинган Миллий гвардия қўмондонининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда идора матбуот хизмати.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Тайинловга қадар полковник Сарвар Мамаюсупов 2020 йилнинг апрелидан буён Миллий гвардия қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Сарвар Мамаюсупов 1978 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 2000 йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти, 2007 йилда Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясини тамомлаган.

Хизмат фаолиятини 2000 йилда Шарқий ҳарбий округ таркибидаги ҳарбий қисм махсус вазифалар отряди командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари сифатида бошлаган. 2007—2020 йилларда Мудофаа вазирлигида тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 28 июль куни Шавкат Мирзиёев барча меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларни Миллий гвардия масъуллигига ўтказишни таклиф қилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)
Спорт
Бразилия терма жамоаси кетма-кет 8 марта мундиал чорак финалига чиқди