• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг саноати ривожланмаган туманларида корхоналар ташкил этиш, йўл бўйи хизматларини ривожлантириш бўйича топшириқлар берди

    Президент Шавкат Мирзиёев 10 август куни Тошкент вилоятида саноатни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    2021 йил 3 август куни бўлиб ўтган биринчи ярим йилликдаги иқтисодий натижалар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида саноат ривожи учун қулай шароитлар борлиги, бу соҳада жиддий ўзгариш қилиш зарурлигини таъкидлаган эди. Шунга мувофиқ қўшимча чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

    2021 йилнинг биринчи ярмида вилоятда қарийб 7 триллион 700 миллиард сўмлик маҳсулотлар тайёрланиб, ўсиш 4,6 фоизни ташкил этган. Лекин бу мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан паст. Шу боис йил якунигача жами 18 триллион сўмлик товарлар ишлаб чиқариб, йиллик 8,5 фоиз ўсишга эришиш мўлжалланган.

    Бунинг учун янги лойиҳаларни амалга ошириш, кам қувватда ишлаётган ёки тўхтаб қолган корхоналарни қўллаб-қувватлаш, бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш орқали ҳудудий саноатни ривожлантириш асосий мақсад қилиб қўйилган. Шунингдек, транспорт-логистика, хизматлар, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳалари устувор йўналиш этиб белгиланган.

    Йиғилишда ушбу соҳаларда амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар тақдимот қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Масалан, Зангиота туманида 1 минг 494 та саноат корхонаси бор. 2021 йилнинг 6 ойида улар томонидан қарийб 600 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Бу йил 15 та лойиҳа амалга оширилиб, яна 51 миллиард сўмлик қувват ташкил этилади.

    Зангиота саноат маркази лойиҳасини алоҳида айтиб ўтиш мумкин. 116 гектар майдонда барпо этиладиган ушбу саноат ҳудудида 165 та лойиҳани жойлаштириш мўлжалланган. Уларнинг самарасида 12 мингта иш ўрни яратиш, 48 миллион долларлик экспорт қилиш ва 9 миллион долларлик импорт ўрнини тўлдириш ҳисоб-китоб қилинган.

    Ангрен шаҳрида корхоналар сони нисбатан кам – 577 та бўлса-да, уларнинг салоҳияти юқори. Шаҳарнинг Тошкент вилояти саноат ҳажмидаги улуши 28 фоиз. 2021 йилнинг 6 ойида у ерда 2 триллион сўмликдан зиёд маҳсулотлар тайёрланган. Иккинчи ярим йилликда яна 15 та лойиҳа ишга туширилади.

    Бундан ташқари, умумий қиймати 560 миллион долларлик 124 та лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг натижасида 39 мингта иш ўрни, 3 триллион сўмлик ишлаб чиқариш қуввати ташкил этилиши кўзда тутилган.

    Тошкент туманида умумий қиймати 335 миллиард сўмлик 32 та, Чирчиқ шаҳрида умумий қиймати 422 миллиард сўмлик 20 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Йиғилишда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги имкониятлар кўриб чиқилди.

    Давлат раҳбари Тошкент вилоятида имкониятлардан тўғри фойдаланилмаётганини қайд этиб, саноат тармоқларида янги лойиҳаларни кўпайтириш, қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш муҳимлигини таъкидлади. Йил якуни билан ҳудудий саноат ҳажмини 40 фоизга ошириш вазифаси қўйилди. Мавжуд заводлар фаолиятини кенгайтириш, саноати ривожланмаган туманларда корхоналар ташкил этиш, йўл бўйи хизматларини ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувга тайёргарликнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказгани ҳамда Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумида аҳолини газ билан тўлиқ ва узлуксиз таъминлаш вазифасини қўйгани ҳақида хабар берилганди.

    10.08.2021, 21:13   Изоҳ (0)   15169
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 18 ёшга тўлган етим болаларга 1 хонали уй ажратилиши белгиланди

    10.08.2021, 20:43

    Тошкентдаги собиқ Боровский коллежи яқинида сув тошди. Қатор жойларда сув таъминоти тўхтатилди

    10.08.2021, 20:12

    Андижонда фуқарони Қирғизистонга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1,4 минг доллар сўраган университет ўқитувчиси қўлга олинди

    10.08.2021, 19:26

    Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида компаниялар учун қисқа рақамларни сотиш бошланди

    10.08.2021, 19:11

    Тошкентга ноқонуний равишда қарийб 1,1 млрд сўмлик «Тропикамид»ни олиб кирган жиноий гуруҳ ушланди

    10.08.2021, 18:41

    Ўзбек-хитой вакцинасининг 2- ва 3-дозалари билан кечроқ эмланишнинг зарари борми?

    10.08.2021, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.