• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилгач вафот этган фуқарони «Худо урган одам» дегани учун ИИВ матбуот котибига чора кўрилди

    Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовга ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилгач, вафот этган фуқарони «Худо урган» деб атагани учун интизомий чора кўрилган. Бу ҳақда АОКАда ИИВ расмийлари иштирокида 10 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

    Шоҳрух Ғиёсов.

    Шоҳрух Ғиёсов.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    2021 йилнинг июль—август ойларида фуқароларнинг ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб кетилгач, вафот этганига доир бир неча хабар тарқалди. Хусусан, Сурхондарёнинг Денов туманида профилактика инспекторининг икки ёрдамчиси бўлинмага олиб кетилаётган фуқарога куч ишлатгани, оқибатда фуқаро касалхонада вафот этгани, шунингдек, Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманида ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилган маст фуқаронинг жони охир-оқибат касалхонада узилгани маълум бўлган эди. Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан тергов-текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Мазкур воқеалар ҳақидаги хабарлар тарқалгач, ушбу воқеаларнинг ёритилиши юзасидан Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг фикрлари ёзилган овозли хабар «Rost24.uz» сайти томонидан эълон қилинди. Унда, жумладан, Тахиатош ва Деновдаги воқеалар юзасидан маълумот берган.

    Қорақалпоғистондаги ҳолатда фуқаро пневмониядан ўлиб қолган. У ҳақиқатан ҳам ички ишлар органига олиб келинган. Кўчада ғирт маст-аласт аҳволда ётганида, дастлаб (касалхонага) олиб борилиб, текширтирилган, пешонасида жароҳати бўлган, кейин «раётдел»га олиб келинган. Мазаси бўлмагани учун (яна касалхонага) олиб борилган, ўша ерда ўлиб қолган. Бу ҳолатни прокуратура тўлиқ текширган, ходимда ҳеч қандай айб йўқ ва шу боис жиноят ишини қўзғатиш рад этилган. Ҳозир қайта текшириляпти, чунки онаси «ички ишлар органлари ходимлари урди», деб яна ёзган.

    ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг «Rost24.uz» сайти томонидан эълон қилинган овозли хабаридан кўчирма

    Мавзуга доир: «Чироқчи воқеаси» бўйича яна 2 нафар ИИБ ходими 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилингани айтилмоқда

    ИИВ вакили Деновда профилактика инспектори ёрдамчилари томонидан олиб кетиш жараёнида вафот этган фуқаро ҳақида фикр билдирар экан, уни «ғирт Худо урган, ундан олдин қотиллик билан судланган одам»лигини алоҳида таъкидлаган.
    Уйида ҳам ҳеч кимга тинчлик бермаган, ҳар доим жанжал. Ундан олдин қаердадир калтак еган, бориб ходимлар олиб келган. Йўлда ҳам қаршилик кўрсатган, қаршилик кўрсатганидан кейин нима қилсин бизникилар? Куч ишлатади-да. Кейин уни қўйиб юборишган. Худо билади қаерда юрган, нима бўлган. Ҳақиқатан ҳам жароҳатлардан ўлган, лекин қаерда жароҳат олган, нима қилган? Ўлишидан олдин касалхонага олиб кетилаётганида «мени милиция урди», деган. Шунинг учун ҳозир, мана, икки нафар ёш бола — бири 1997 йилда, иккинчиси 2003 йилда туғилган — профилактика инспектори ёрдамчилари жувонмарг бўлиб кетди, битта Худо урганнинг орқасидан.

    ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг «Rost24.uz» сайти томонидан эълон қилинган овозли хабаридан кўчирма

    Шоҳрух Ғиёсов овозли хабар давомида юқорида баён қилинган воқеалар ҳақидаги хабарлар «текширилмай» тарқатилганини қоралаган, бу каби ҳолатларга доир ахборотни тарқатишдан аввал ИИВ матбуот хизмати билан боғланиб, вазиятга аниқлик киритиш мақсадга мувофиқлигини тушунтирган. «Бир нарса гапиришдан, ёзишдан олдин тил билан чопманглар, илтимос, озгина суриштириб кўринглар. Менга чиқинглар, сўранглар мендан. Нима ҳолат бўлган у ерда — ўзим тушунтириб бераман. Бу умумий гаплар – сизлар ҳулоса қилишингар учун, бу ҳеч қанақа расмий муносабат эмас», — дея қўшимча қилган Ғиёсов.

    Мавзуга доир: Андижонда ИИБ ходимларининг қийноғидан сўнг вафот этган фуқаронинг синглиси: «Акам қимматбаҳо тош можароси қурбони бўлди»

    Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев вазирлик матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов томонидан юборилган овозли хабардаги фикрларни «номақбул» деб атади.
    Ушбу ҳолат вазиримизнинг шахсан ўзлари ҳузурида муҳокама қилинди. Вазиримиз томонидан Шоҳрух Ғиёсовга нисбатан интизомий чора қўлланилди. Чунки оммавий ахборот воситалари билан мулоқот қилиши керак бўлган масъул раҳбар, албатта, бундай сўзларни ишлатиши керак эмас эди. Яна бир бор қайтараман — бу вазиятни ҳурматли вазиримиз шахсан ўзлари муҳокама қилдилар, — дея маълум қилди Бекмурод Абдуллаев.
    Бундан аввал Каттақўрғонда ДСИ ходими ЙПХ машинасида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалгани ҳамда Наманган вилоят ИИБ Жиноят-қидирув бошқармасининг икки нафар катта тезкор вакили жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берилганди.

    10.08.2021, 21:44   Изоҳ (0)   50313
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олмалиқда ЙПХ ходимини ҳақорат қилган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилиши мумкин

    10.08.2021, 21:28

    Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг саноати ривожланмаган туманларида корхоналар ташкил этиш, йўл бўйи хизматларини ривожлантириш бўйича топшириқлар берди

    10.08.2021, 21:13

    Ўзбекистонда 18 ёшга тўлган етим болаларга 1 хонали уй ажратилиши белгиланди

    10.08.2021, 20:43

    Тошкентдаги собиқ Боровский коллежи яқинида сув тошди. Қатор жойларда сув таъминоти тўхтатилди

    10.08.2021, 20:12

    Андижонда фуқарони Қирғизистонга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1,4 минг доллар сўраган университет ўқитувчиси қўлга олинди

    10.08.2021, 19:26

    Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида компаниялар учун қисқа рақамларни сотиш бошланди

    10.08.2021, 19:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.