Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадонда ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда ФВВ.
Қайд этилишича, 2021 йил 9 август куни соат 18:17 да Чилонзор тумани Гулистон даҳасида жойлашган 55-сонли 9 қаватли уйнинг 3-қаватида ёнғин содир бўлди.
Воқеа жойига зудлик билан ФВВнинг ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келган ва ёнғин 15 дақиқадан камроқ вақт ичида бартараф этилган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қўшни хонадонларга тарқалиб кетишининг олди олинган.
Ёнғин натижасида хонадоннинг 20 квадрат метр майдони зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Бундан аввал Жиззахдаги Зомин тоғларида юз берган ёнғин ўчирилгани, Навоийдаги заправкада Labо ёниб кетгани ҳамда Ангрендаги тўққиз қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиққани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)