• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нурмат Отабеков ўзбек-хитой вакцинасининг 2- ва 3-дозаси билан аҳолини эмлаш вақтинча тўхтатилганига изоҳ берди

    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков ZF-UZ-VAC2001 ўзбек–хитой вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш вақтинча тўхтатилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

    «Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган вакцина билан 2- ва 3-маротаба эмлаш тўхтатилгани ҳақида хабар тарқалди. Рухсатингиз билан ушбу ҳолатга аниқлик киритмоқчимиз. Ҳозир дунё ҳамжамиятида эмлашга муносабат ўзгарган. Эмлаш воситаларига бўлган эҳтиёж кескин ортиб боряпти. Ўзбекистон шароитида ҳам ҳар куни 350 минг—400 минг аҳоли коронавирусга қарши эмланяпти.

    Сиз яхши биласизки, Ўзбекистон шароитида коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқарилмайди. Демак, вакциналарни Ўзбекистонга олиб келиниши ва аҳолининг тегишли қатламини эмлаш бевосита олиб келинган вакциналар миқдори билан боғлиқ», – дейди Нурмат Отабеков.

    Қайд этилишича, қачонки вакцинанинг самарадорлиги 50 фоиздан юқори деб баҳоланса, самарадор деб ҳисобланади. Ҳозирда аҳолини ўзбек–хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган вакцина билан эмлаш фақат 1-эмлашнинг якунида 50 фоиздан юқори самарадорликка эришиляпти.

    Мавзуга доир: Қирғизистонда ҳарбийлардаги ножўя таъсирлардан кейин тўхтатиб қўйилган AstraZeneca вакцинасидан фойдаланиш қайта бошланди

    Бундан ташқари, ЖССТ эмлашлар орасидаги интервални узайтириш мумкинлигини маълум қилган.

    «Шу билан биргаликда, ЖССТ эътироф этяптики, қачон вакциналар таъминотида узилишлар бўладиган бўлса ёки вакциналарни етказиб беришда қийинчиликлар бўладиган бўлса, у ҳолда эмлашлар орасидаги интервални бир мунча узайтириш мақсадга мувофиқ.

    Бу ўша белгиланган муддатда яна 12 ҳафтага узайтирилиши мумкин. Бу 3 ой давомида интервал сақлаши мумкин дегани.

    Хабарингиз бор 1 апрелдан бери вакцина билан эмлаяпмиз. Айнан ўзбек-хитой вакцинаси билан эмлаш тадбирлари таҳлиллари шуни кўрсатдики, 2-маротаба эмланиши керак бўлган аҳолининг 50 фоизи, 3-маротаба эмланиши керак бўлган аҳолининг 70 фоизи эмлаш тадбирларига келмаган. Бундан кўриниб турибдики, биз агар уларни 2- ва 3-дозани олишлиги учун келишларини кутиб ўтирсак, вақтдан ютқазамиз.

    Шу боис ҳам аҳолининг катта қисмида қисман бўлса ҳам иммунитет шакллантириш учун айнан олиб келинган вакцинани аҳоли учун 1-доза вакцинани ишлатишга мақсадга мувофиқ деб топдик. Негаки биз биринчи маротаба эмлашимиз орқали касалликка қарши қисман иммунитет шакллантиришимиз, қолаверса, касаллик юққан тақдирда ҳам уни оғир асоратлар билан кечишига йўл қўймаслигимиз мумкин бўлади», – дейди профессор.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда коронавирусга қарши 10 млн дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

    Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, ЖССТ ҳозирда гибрид вакциналар борасида иш олиб боряпти.

    «Ҳозир дунё ҳамжамиятида вакциналарига эҳтиёж кескин ортиб боряпти. Аҳолининг вакциналарга бўлган ишончи ортяпти. Қолаверса, ҳозирда дунё ҳамжамиятида 4,5 миллиардга яқин вакцина ишлатилди. Шундай экан ЖССТ гибрид вакциналар ҳақида ҳам қайғуряпти. Бу агар биз бирон вакцина билан эмлашни бошласак, бошқа бир вакцина билан якунлаш мумкин дегани. Бундай ҳолатларга эҳтиёж бўладиган бўлса, у ҳолда вакциналар кетма-кетлиги ҳақида ўйлаб кўришяпти.

    Ўзбекистон шароитига мос равишда биз олиб келинган вакциналарни ва вакцинация билан боғлиқ янгиликларни кенг жамоатчиликка етказишга тайёрмиз. Ўйлайманки, вакциналар таъминотида ҳеч қандай муаммолар бўлмайди. Фақат биз имкон қадар кўпроқ аҳоли қатламини қамраб олиш мақсадида ҳозир биринчи маротаба эмланаётганларга вакциналар ишлатиш билан шуғулланяпмиз. Бу каби ахборотларни биз сизга етказамиз.

    Ўзбекистон ҳукумати бевосита ССВ ва санитария эпидемиология хизмати вакциналарни мамлакат эҳтиёжига мос равишда олиб келиш тадбирлари билан шуғулланяпти. Лекин дунёдаги вазиятни тан олишимиз ва шунга мос равишда хатти-ҳаракатларимизни шакллантиришимиз кераклигини асло унутмаслигимиз керак», – дейди Нурмат Отабеков.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда Moderna вакцинаси билан 5 кунда қарийб 732 минг одам эмланди
    • Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 1,3 млн кишидан ошди

    09.08.2021, 20:11   Изоҳ (0)   54995
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент аэропортида уч нафар аёл Туркияга фоҳишаликка юборилаётганда тўхтатиб қолинди

    09.08.2021, 19:25

    Ўзбекистонда 6-синфдан аъло баҳога ўқиган ва хулқи яхши бўлган мактаб битирувчилари ОТМга имтиҳонсиз кириши мумкин

    09.08.2021, 19:10

    Ўзбекистон Президенти сайловларини ўтказиш учун сайлов округлари ташкил этилди

    09.08.2021, 18:39

    Тошкентда 21 ёшли йигит банкоматни бузиб, пулларни ўғирламоқчи бўлганида қўлга тушди

    09.08.2021, 18:24

    Намангандаги Норин дарёсида чўкиб кетгани тахмин қилинаётган 13 ёшли боланинг жасади қидирилмоқда

    09.08.2021, 18:09

    Аҳоли қачондан электр энергияси ва газдан шикоят қилмайди? Энергетика вазири жавоб берди

    09.08.2021, 17:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.