Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган Subway кафеси эгаси ўзганинг товар белгисидан ноқонуний фойдалангани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги хабар берди.
Қонунбузарлик ҳолати Интеллектуал мулк агентлиги мониторинг бўлими ходимлари ўтказган текширувлар давомида аниқланган.
Ҳолат бўйича агентлик ходимлари томонидан тадбиркор қонун талаблари таништирилган ва тегишли тартибда баённома расмийлаштирилиб, суд тартибида жарима ундирилган.
Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, товар белгисидан рухсатсиз фойдланиш орқали айрим уддабуронлар бошқа тадбиркорларга моддий зарар етказади, кўп ҳолларда имижлари, тўплаган обрўсига путур етказади.
Ваҳоланки, ‘Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисидаъги қонунга биноан товар белгисидан лицензия шартномасига асосан фойдаланиш қоидалари тўғрисида батафсил ёзилган. Шундай экан тадбиркорлардан ўз брендларини яратишни ёки ўзгалар товар белгисидан шартнома асосида фойдаланишларини сўраб қоламиз», — дейди Интеллектуал мулк ҳуқуқлари соҳасида мониторинг бўл
ими бошлиғи Бегзод Рўзиев.
Аввалроқ Ўзбекистонда Red Bull сақичини ишлаб чиқарувчилар 2,4 миллион сўм жаримага тортилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)