• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ Беларусга қарши янги санкциялар жорий қилди

    АҚШ Беларусга қарши янги санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда Оқ уйнинг расмий сайтида маълумот берилди.

    Фото: United States Department of the Treasury

    Фото: United States Department of the Treasury

    Санкциялар рўйхати АҚШ Молия вазирлигининг сайтида эълон қилинган. АҚШ Беларуснинг 23 нафар жисмоний ҳамда 21 та юридик шахси, яъни мудофаа ва энергетика соҳаси компаниялари, ишлаб чиқариш сектори корхоналари ҳамда мамлакат Миллий олимпия қўмитасига нисбатан чекловлар ўрнатди.

    «Мен, АҚШ президенти Жозеф Байден, Беларусь бошқарув режимининг зўравонлик фаолияти, демократияга босим ўтказиш ҳаракатлари, инсон ҳуқуқлари ва мамлакатдаги бошқа асосий эркинликларга тазйиқ ўтказгани аниқлангани туфайли мазкур қарор билан 2006 йил 16 июндаги 13405-сонли фармондаги фавқулодда ҳолат кўламини янада кенгайтираман»,— дейилади Оқ уй баёнотида.

    Шунингдек, хабарда 2020 йил 9 августда Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловларининг натижалари қалбакилаштирилганидан кейин амалдаги ҳукумат ноқонуний ва зўравонлик сиёсатини олиб борган, сиёсий мухолифатни, фуқаролик жамияти ташкилотларини йўқотиш, халқаро фуқаролик авиацияси қоидаларини бузиш ва инсонлар ҳаётини хавф остига қўйиш каби ҳаракатлар амалга оширилгани қайд этилган. Байден буларнинг ҳаммаси АҚШ миллий хавфсизлиги ҳамда ташқи сиёсатига фавқулодда таҳдид деб ҳисоблашини билдирган.

    Санкцияларнинг кенгайтирилган рўйхатига қуйидаги муассасалар киритилган:

    • Беларусь Тергов қўмитаси;
    • Беларусь Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ)
    • «Белнефтгаз»;
    • «Белрускалий»;
    • «БелКазТранс»;
    • «БелКазТранс Украина»;
    • «Абсолютбанк»;
    • «Энегро-ойл»;
    • «Новая нефтяная компания»;
    • «Дана Ҳолдингз»;
    • «Дана Астра»;
    • Гомель вилояти ижро қўмитасининг жиноят қидирув департаменти;
    • Нефтебитум заводи унтар корхонаси;
    • Bremino group;
    • «Белинте-Роба»
    • «Зомекс Инвестмент»;
    • «Интер Тобакко»;
    • «Новая нефтяная компания Восток»;
    • «Интерсервис».
    Жисмоний шахслар орасида АҚШ санкцияларига катта тадбиркорлар ва Беларусь давлат компанияларининг вакиллари киритилган, хусусан, Алексей Олексин, Андрей Бунаков, Леонид Чуро ва бошқалар бор.

    Беларусь мухолифати вакили Светлана Тихановская АҚШ президенти билан учрашувда ўзининг 2020 йилги сайловларда ғалаба қозонганини қайд этиб, мамлакатга нисбатан санкцияларни кучайтиришни сўраганди. Тихановская Жо Байден билан 20 июлда учрашган. Шундан кейин Тихановскаянинг маслаҳатчиси Франак Вячорка АҚШ давлат департаменти вакилларининг Беларусь нефть маҳсулотлари ҳамда калий ишлаб чиқариш корхоналарига нисбатан санкцияларни кўпайтириши мумкинлигини маълум қилган. 7 августда CNN нашри АҚШ конгрессидаги манбасига таяниб, Вашингтоннинг Минскка нисбатан янги санкциялар жорий қилиши кутилаётганини хабар қилган.

    Тихановская 3 августда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон билан ҳам учрашган, учрашувда икки томон Беларусдаги фуқаролик жамияти, сиёсий маҳбуслар ва уларнинг оилаларига, талабаларга, тиббиёт ходимлари, ишчилар ва бошқа аҳоли қатламларига ёрдам бериш дастурини муҳокама қилган.

    2021 йил июнь ойида ҳам АҚШ Беларусга қарши санкцияларни янада кенгайтирган, 16 нафар жисмоний шахс, 5 та идора ва ташкилотга нисбатан чекловлар жорий қилинганди. Кейинчалик Европа Иттифоқи ҳам Беларусга қарши янги санкциялар қўллаган. Минск мазкур чекловларни иқтисодий урушга қиёслаган.

    09.08.2021, 22:46   Изоҳ (0)   13009
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТ: Иқлим ўзгаришлари доимий бўлиб қолиши мумкин

    09.08.2021, 21:27

    Хитой ва Ҳиндистон кучли сув тошқинлари остида қолди (видео)

    09.08.2021, 19:40

    Москвадаги муҳожирлар орасида энг кўп Ўзбекистон фуқаролари сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ҳаракатланиши маълум бўлди

    09.08.2021, 17:25

    COVID-19 мавсумий шамоллашга айланиб қолади, Эронда коронавирусдан ўлимлар бўйича рекорд қайд этилди. Коронахабарлар

    09.08.2021, 17:10

    Японияда тўфон туфайли қарийб 300 минг аҳоли эвакуация қилинади

    09.08.2021, 16:56

    Қозоғистонда карантин даврида 500 кишилик тўй ўтказган амалдор ишдан олинди

    09.08.2021, 16:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.