• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    COVID-19 мавсумий шамоллашга айланиб қолади, Эронда коронавирусдан ўлимлар бўйича рекорд қайд этилди. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 202 780 177 кишига етди, шуларнинг 4 295 418 нафари вафот этган. Касалланганлар сони бўйича АҚШ (35,7 миллион киши), Ҳиндистон (31,9 миллион), Бразилия (20,1 миллион), Россия (6,38 миллион) ва Франция (6,37 миллион) етакчилик қилмоқда.

    Теҳрон

    Теҳрон
    Фото: Getty Images

    Яқин йиллар ичида коронавирус мавсумий шамоллашга айланади, у одамларда енгил шаклда ва симптомсиз кечади, ҳаммасидан устун келувчи штамм пайдо бўлганидан кейин эса унинг эволюцияси секинлашади. Бу ҳақда Норидж тиббиёт мактаби профессори Пол Хантер маълум қилди.

    Хантернинг фикрича, одамлар COVID-19’га чалинишда давом этади. Унинг сўзларига кўра, вакциналар вирус тарқалишини вақтинчалик тўхтатиб туради, аммо тезда уларнинг самарадорлиги, умуман олганда, пасаяди. Аммо шу билан бирга, эмланиш касалликнинг оғир кечиши ва ўлимлар олдини олади. «Жамоавий иммунитетга ҳеч қачон эришилмайди, бироқ биз иммунитет ва инфекциялар ўртасидаги бошқарилувчи мувозанатни топамиз», — деб ҳисоблайди британиялик профессор.

    Унинг фикрига кўра, ҳукмрон штамм пайдо бўлганидан кейин вируснинг тезкор мутацияси секинлашади. «Дельта штамм шундай ҳукмрон турга айланиши мумкин», — деди у.

    Мавзуга доир: Россиялик эпидемиолог COVID-19 мавсумий касалликка айланиши мумкинлигини айтди

    Эронда 8 август ҳолатига, ўтган бир кеча-кундузда 542 киши COVID-19 оқибатида вафот этган — бу ушбу мамлакатда пандемия бошидан буён кузатилган энг юқори кўрсаткич.

    Worldometer статистик сайти маълумотларига кўра, кунлик ўлим ҳолатлари бўйича бундан аввалги максимал кўрсаткич 2020 йил ноябрида қайд этилган, ўшанда 483 киши вафот этган эди.

    Шу тариқа, Эронда коронавирус қурбонларининг умумий сони 94 мингга етди.

    Бундан ташқари, мамлакатда бир кунда 39 619 та касалланиш ҳолати аниқланди, шуларнинг 4,1 минг нафари касалхонага ётқизилган.

    Эронда бутун пандемия даврида жами 4,1 миллион кишида вирус қайд этилган.

    Мавзуга доир: Қирғизистонда учинчи тўлқин юз бермоқда, Эрон ўз COVID-вакцинасини маъқуллади, Покистонда эмланишдан бош тортганлар мобил алоқадан узиб қўйилади. Коронахабарлар

    Хитойнинг Ухань шаҳрида 11,28 миллиондан ортиқ фуқародан коронавирусга тест олинди, бу шаҳарнинг деярли бутун аҳолиси демакдир. Шунча одамни тестдан ўтказиш учун тўрт кун керак бўлди.

    ПЗР-тест ёрдамида тўққиз кишида вирус аниқланди, уларнинг барчаси карантинга юборилди.

    Хитой ҳукумати мамлакатда инфекция тарқалишини тўхтата олмаяпти. Хитой Соғлиқни сақлаш давлат қўмитасининг маълумотларига кўра, 8 август куни Хитойда 125 кишида коронавирус аниқланган, улардан 94 нафари мамлакат ичида: Хенан провинциясида — 41, Сзянсу вилоятида — 38, Хунан вилоятида — 12, ва Хубэй вилоятида — 3 киши.

    Мавзуга доир: Хитойда COVID-19 авж олиши туфайли 30 дан ортиқ амалдор жазоланди

    8 август куни Исроилда коронавирус билан боғлиқ янги чекловлар кучга кирди. Ҳукумат шу тариқа дельта штаммнинг тарқалишини секинлаштиришга уринмоқда. Энди Исроилда очиқ жойларда одамлар гавжум пайтда ниқоб тақиш мажбурий бўлди.

    Чора-тадбирлар COVID-19’га қарши вакцина олгани, вирус билан касалланиб ўтгани ёки яқинда манфий натижали тест топширгани исботини тақдим эта олмайдиган одамлар учун ёпиқ иншоотларга кириш чекланишини назарда тутади.

    Очиқ ҳавода, 100 дан ортиқ одам тўпланадиган жойларда ниқоб тақиш талаб қилинади. Иш жойларида ходимлар сони кўпи билан 50 фоиз этиб чекланади. Қоидаларга риоя қилинишини полиция назорат қилиб боради.

    Мавзуга доир: Исроил дунёда биринчи бўлиб аҳолини коронавирусга қарши оммавий қайта эмлашни бошлади

    09.08.2021, 17:10   Изоҳ (0)   18120
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Японияда тўфон туфайли қарийб 300 минг аҳоли эвакуация қилинади

    09.08.2021, 16:56

    Қозоғистонда карантин даврида 500 кишилик тўй ўтказган амалдор ишдан олинди

    09.08.2021, 16:26

    Хитойда COVID-19 авж олиши туфайли 30 дан ортиқ амалдор жазоланди

    09.08.2021, 14:29

    Хитой ОАВлари АҚШни коронавирусга чалиниш бўйича илк ҳолатларни яширишда айблади

    09.08.2021, 13:25

    «Толибон» Афғонистонда кучайиб бораётганига қарамай, Байден мамлакатдан қўшинларини олиб чиқиш режасини ўзгартирмайди

    09.08.2021, 11:32

    Қозоғистон аҳолиси Ўзбекистонда ёндирилаётган ахлаттепалар тутунидан азоб чекмоқда

    09.08.2021, 10:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44

    Кувайтда ноқонуний спиртли ичимликдан заҳарланиб 23 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 24 август, 14:23

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21

    Оддий инсонлар билан турмуш қурган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 24 август, 12:31

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.