Баъзида актёрлар таклиф қилинган ролга ўз мавқейини ўзгартириши мумкинлигини ўйламасдан ҳам рози бўлади. Лекин айрим актёрларнинг қаҳрамонлари эгасига кутилмаган муваффақият келтиради. Қуйида ана шундай Болливуд юлдузларининг бир нечтасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шоҳрух Хон – «Ўғирланмаган келин»

Фото: «Яндекс Дзен»

Бу мелодрама ҳинд тилидаги энг яхши романтик фильмлардан бири сифатида танилган. Шоҳрух Хон ўша пайтда салбий ролларни ижро этган бир қатор фильмлардан сўнг янги нафас олиши керак эди. «Ўғирланмаган келин» фильми нафақат актёрнинг карьерасида янги босқичга айланди, балки Шоҳрухни романтик фильмлар қиролига айлантирди.

Санжай Датт – «Муннабой»

Фото: «Яндекс Дзен»

Санжай Датт ҳаётининг қийин даврини бошидан кечирди. Уни кўплаб муваффақиятсизликлар таъқиб қилган. Режиссёр Ражкумар Хирани унга комик ролни таклиф қилганида, Санжай уни сўнгги имкониятдек маҳкам ушлади. Актёрни бутунлай бошқача тарзда тақдим этган янги концепция томошабинларни яна севишга ундади. Фильм ажойиб даромадга эга бўлди ва Санжай Даттнинг карьерасида янги ҳаёт бошлади.

Манож Бажпайи – «Хиёнат»

Фото: «Яндекс Дзен»

Шекхар Капурнинг «Бандитлар маликаси» каби муҳим фильмда роль ўйнаганига қарамай, истеъдодли актёр Манож Бажпайи ҳеч қачон муносиб ҳурматга сазовор бўлмаган. У «Хиёнат» гангстер фильмида рол ўйнашга рози бўлганида, томошабинлар Болливудда пайдо бўлган ажойиб истеъдодни дарҳол пайқади. Бу белги бир зумда Маножни юлдузга айлантирди.

Урмила Матондкар – «Хушчақчақ»

Фото: Pinterest

Рам Гопал Варма ва «Хушчақчақ» Урмилани бир кечада супер юлдузга айлантирди. Фильм унинг либослари туфайли ўзига хос бўлиб, мухлисларга кеча актриса бўлган қизга бутунлай янгича қарашга имкон яратди. Фильм Урмилага Болливудда абадий жой берди.

Мадҳури Дикшит – «Эҳтирос»

Фото: «Яндекс Дзен»

Бу фильмдан олдин Мадҳури Дикшит бир неча лойиҳаларда иштирок этган бўлса-да, ҳеч ким актрисанинг истеъдодини сезмаган. Айнан «Бир, икки уч» қўшиғи жамоатчилик эътиборини тортди ва у қандай ажойиб ижрочи ва раққоса эканини кўрсатди. Фильм унинг карьерасидаги ҳал қилувчи картина бўлди, шундан сўнг унга бир неча таниқли режиссёрлардан таклифлар туша бошлаган.

Акшай Ханна  – «Орзуманд юраклар»

Фото: «Яндекс Дзен»

«Орзуманд юраклар» фильми ўз даврида машҳурликка эришди. Учта асосий қаҳрамонлардан бири бўлган Акшай Ханна ундан аввал ҳам бир қанча ролларни ижро этган. Айнан ушбу лойиҳада Акшай ва Димпл Кападия унинг шериги бўлди, бу унинг актёрлик салоҳиятини очиб берди. Фильм тижорий муваффақиятга эришиши билан бирга, Акшай Болливудда ўз ўрнига эга бўлди.