• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Арнольд Шварценеггер иштирокидаги «Терминатор» ва «Йиртқич»дан бошқа қизиқарли фильмлар

    2021 йилнинг 30 июль куни Арнольд Шварценеггер 74 ёшни қаршилади. Голливуд юлдузи ижросидаги қандай фильмлар кўришга арзигулик экани ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

    «Қочиш режаси», 2013

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Актёр фильмографиясидаги «Конан-варвар» (Conan the Barbarian). «Йиртқич» (Predator) билан таниш бўлган, «Хотиралар оғушида» (Total Recall) ҳамда «Ҳақиқий ёлғон» (True lies) классикаларини ҳам аллақачон томоша қилиб улгурган мухлисларга «Қочиш режаси» фильмини кўриш тавсия қилинади. Сюжетга кўра, актёр гавдалантирган қаҳрамон дунёдаги энг яхши қўриқланадиган «The tomb» (қабр) номли қамоқхонадан қочмоқчи бўлади. Бунда унга Силвестер Сталлоненинг қаҳрамони ёрдам беради.

    «Зарарланган», 2014 йил

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Арнольд суратга тушган 70 дан кўпроқ фильм орасида вирус билан боғлиғи ҳам йўқ эмас. «Зарарланган» (Maggie) номли фильмда у хавфли вирус билан зарарланиб, зомбига айланиб қолган Мегги исмли қизнинг суюкли отаси ролини ижро қилади. Актёр гавдалантирган қаҳрамон қизидан ўзини яккалаш ўрнига, у билан бирга яшашда давом этади.

    «Эгизаклар», 1998

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Шварценеггер фақат жиддий лойиҳаларда иштирок этади, деб ўйлаганлар янглишади. У 1998 йилда комедия жанрида тасвирга олинган «Эгизаклар» фильмида Дэнни Де Вито билан бирга суратга тушган. Актёрлар мукаммал инсон яратиш бўйича амалга оширилган ирсий эксперимент натижасида дунёга келган эгизакларни гавдалантиради. Кўриниши умуман ўхшамайдиган ака-укалар болалигиданоқ бир-биридан айро ўсади. Арнольд алоҳида оролда тарбияланадиган Жулиус ролини ижро қилади. Винсент болалар уйида катта бўлади ва у жисмоний ҳамда ақлий жиҳатдан мукаммал Жулиусдан  тамоман фарқ қилади. Орадан 35 йил ўтиб укаси борлигидан хабар топган Жулиус уни қидиришга киришади.

    «Болалар боғчаси полициячиси», 1990

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Актёр иштирокидаги яна бир комедия жанридаги энг яхши фильмлардан бири — «Болалар боғчаси полициячиси» (Kindergarten Cоp) 1990 йилнинг 21 декабрь куни экран юзини кўрган. Мазкур лойиҳада Арнольд наркотик моддалар билан савдо қиладиган одамнинг изига тушган полициячи ролини ижро қилган. У жиноятчининг собиқ рафиқасидан бўлган фарзанди борадиган боғчага тарбиячи бўлиб ишга киради. Жиноятчилар билан ишлаш чўт бўлмаган полициячи бир гала митти болакайларни қандай назорат қилиш мумкинлигини билмай боши қотади.

    «Югураётган одам», 1987

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Стивен Кингнинг романи асосида 1987 йилда суратга олинган «Югураётган одам» (The Running Man) фильми воқеалари 2017 йилда содир бўлади. АҚШ ҳукумати тепасига келган ҳарбийлар аҳолининг эътиборини ички муаммолардан чалғитиш учун турли шоулардан фойдаланади. «Югураётган одам» номли шоуда озодликдан маҳрум қилинган кишилар иштирок этади. Уларнинг олдида иккита йўл бўлади: шафқатсиз синовлардан ўтиб озодликка эришади ёки томошабинларнинг кўз ўнгида овчилар томонидан ўлдирилади. Тақдир тақозоси билан буйруқни бажаришдан бош тортган полиция ходими ҳам шоунинг иштирокчиларидан бири бўлади. Арнольд ижросидаги ушбу қаҳрамон бошқа иштирокчилар билан рақобатлашиш ўрнига бундай шафқатсиз лойиҳани ўйлаб топганлардан ўч олиш учун тайёргарлик кўради.

    Мавзуга доир:

    • «Оскар» мукофотига илгари сурилган ҳинд фильмлари
    • Боладаги ёмон одатларни бартараф этишга ёрдам берадиган 4 та фильм (видео)
    • «Том ва Жерри», «Қизалоқ ва маймоқ». Бола психикасига салбий таъсир қиладиган мультфильмлар
    • Аёлларнинг ўзига бўлган ишончини оширувчи 10 та фильм (фото)
    • «Хотира кундалиги», «Фаришталар шаҳри» ҳамда қалбларни ларзага келтиришга қодир бошқа фильмлар (фото)
    • «Матрица-4», «Қора бева»: 2021 йилнинг энг кўп кутилаётган фильмлари (фото)

    03.08.2021, 16:23   Изоҳ (0)   22597
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Disney компанияси барча ходимларига тўлиқ вакцинациядан ўтишни мажбурий қилиб қўйди

    02.08.2021, 17:40

    «Дайди қиз» — Фотима Бердиева режиссёрлар «запрет»ига тушгани, бош роль учун 1,5 минг доллар сўрашгани, сериалдаги очиқ саҳналар ҳақида (видео)

    01.08.2021, 12:56

    Скарлетт Йоханссон «Қора бева» кинотеатрлар ва Disney стриминг сервисида бир вақтнинг ўзида чиққани учун студияни судга берди. Оқибатда актрисанинг гонорари камайи...

    31.07.2021, 10:46

    Лиам Ҳемсворт, Дэниэл Редклифф ва суратга олиш майдончасидаги бошқа актёрлар билан боғлиқ кулгили воқеалар (фото)

    30.07.2021, 20:56

    Фильмдаги ролларини ўзи хоҳламай ижро этган юлдузлар (фото)

    30.07.2021, 09:56

    Болалар билан томоша қилиш учун Disney’дан 10 та фильм (фото)

    28.07.2021, 08:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.