• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонлик 38 нафар ўқувчи Бўлажак лидерлар алмашинуви дастури доирасида 2006 йилдан бери биринчи марта Америкага юборилади

    Ўзбекистонлик 38 нафар ўқувчи FLEX (Бўлажак лидерлар алмашинуви) дастури доирасида Америка Қўшма Штатларига бир йилга таълим олиш учун юборилади. Бу ҳақда 4 август куни бўлиб ўтган FLEX—2021 алмашинув дастури ғолибларини АҚШга кузатишга бағишланган тадбирда маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Тадбирда таъкидланишича, Ўзбекистондан 2006 йилдан буён FLEX (Бўлажак лидерлар алмашинуви) дастури бўйича 15 йилдан кейин яна АҚШга мактаб ўқувчилари юборилмоқда. Мактаб ўқувчилари бўлган бу иштирокчилар 2021/2022-ўқув йили давомида Америка мактабларида ўқийди ҳамда Америкадаги мезбон оилалар билан бирга яшайди.

    Анжуман давомида «Дарё» мухбирининг нима сабабдан 15 йил FLEX дастури бўйича Ўзбекистондан ўқувчилар АҚШга ўқишга юборилмай қўйганлиги ҳақидаги саволга АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблюм жавоб берди. Элчининг айтишича, бунга икки мамлакат ўртасидаги баъзи бир келишмовчиликлар сабаб бўлган.

    Даниел Розенблюм

    Даниел Розенблюм
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Икки халқ ўртасида баъзи бир ҳолатларда келишмовчиликлар бўлган. Лекин кейинги йилларда, айниқса, тўрт йилдан буён муносабатларимиз яхши даражага кўтарилди. Шу боис бу дастурни яна қайтадан амалга оширишга мувоффақ бўлдик. Унгача Ўзбекистон ва АҚШ муносабатларида қандайдир келишмоқчиликлар бўлган. Хусусан, алмашинув дастурларини йўлга қўйиш бўйича ҳам. Лекин кейинги йилларда дастур яхши амалга оширилмоқда», — деди элчи Даниел Розенблюм.

    Жаноб элчининг қўшимча қилишича, АҚШдан талабалар, олимлар, инглиз тили ўқитувчилари ва бошқа мутахассислар ҳам Ўзбекистонга келиб, мактабларда, университетларда, бошқа бир муассасаларда ишламоқда, дарс бериб, таълим олмоқда.

    FLEX дастури 1993—1994 йилларда собиқ сенатор Билл Бредли томонидан АҚШ ва Евросиё мамлакатлари ўртасида узоқ муддатли тинчлик ва ўзаро тушунишни таъминлаш мақсадида тузилган ва йўлга қўйилган. Дастур хорижлик ёшларга АҚШ ва америкаликлар билан бевосита танишиш имконини беради, шу билан бирга у Евросиё маданияти ва мамлакатларини америкаликларга таништиради. Бугунга қадар 22 мамлакатдан келган 29 мингдан ортиқ ўқувчи FLEX дастурида иштирок этган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Халқаро таълим бўйича 1993 йилдан буён Америка Кенгашлари FLEX дастурига Ўзбекистондан 947 нафар иштирокчини юборган. Қўшма Штатларда FLEX иштирокчилари етакчилик кўникмаларига эга бўлади, Америка жамияти ва қадриятлари билан танишади, америкаликларга ўз мамлакатлари ва маданиятларини ўргатади. FLEX талабалари АҚШ жамиятида жамоат ишларида иштирок этади ва ўз мамлакатлари вакили вазифасини бажаради. Уларнинг кўпчилиги дастур давомида орттирган маҳорат ва ғоялардан фойдаланган ҳолда ўз мамлакатларида инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.

    FLEX — катта танлов ва ўқувчиларнинг ўқишдаги муваффақиятига асосланиб, АҚШ Давлат департаменти молиялаштирадиган дастур бўлиб, у Арманистон, Озарбайжон, Чехия, Эстония, Грузия, Греция, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Литва, Молдова, Мўғулистон, Черногория, Польша, Руминия, Сербия, Словакия, Тожикистон, Туркманистон, Украина ва Ўзбекистонда фаолият олиб боради. Ҳар йили 35 мингдан ортиқ ўқувчи FLEX стипендиясини олиш учун бир нечта тест синовларида қатнашади, бу уларга бир ўқув йилида Қўшма Штатлардаги мезбон оилада яшаш ҳамда АҚШ мактабларида ўқиш имконини беради.

    04.08.2021, 22:34   Изоҳ (0)   39325
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда илк маротаба Оилавий болалар уйи ташкил қилинди

    04.08.2021, 22:10

    Шавкат Мирзиёев намуна қилиб кўрсатган Қашқадарёдаги насос станцияси 21 минг гектар майдонни суғориш имкониятига эгалиги маълум қилинди

    04.08.2021, 21:42

    Ўзбекистонда коррупция ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш имконини берувчи дастурий таъминот ишга туширилди

    04.08.2021, 21:27

    Фарғонада қувиб ўтиш қоидасини бузган Matiz 13 ёшли қизни уриб кетиб, Nexia билан тўқнашди. Пиёда шифохонада вафот этди

    04.08.2021, 21:12

    Ўзбекистонда кўчма савдо ва мавсумий кафеларнинг ишлаш тартибига оид низом тасдиқланди

    04.08.2021, 20:42

    Тошкентда Nexia билан тўқнашиб, ағдарилиб кетган тез ёрдам машинасидаги йўловчи вафот этди (видео)

    04.08.2021, 20:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.