Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида кўп миқдорда гиёҳванд модда олиб кетаётган ҳайдовчи қўлга олинди. Ҳолат вилоят ИИБ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда маълум бўлди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Таъкидланишича, 2021 йилнинг 26 июль куни вилоят ИИБ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида «Қорадори—2021» тадбири ўтказилган.

Тадбирда Когон шаҳрининг «Хўжабарги» маҳалласидаги Баргчинор кўчасидан ўтувчи Қоровулбозор—Бухоро йўналишида ҳаракатланиб келаётган барча автомашиналар назоратдан ўтказилган. Фуқаро Соли Аслонов (исм-фамилия ўзгартирилган) бошқарувидаги Nexia-2 темир йўл поезди йўлидан ўтиш вақтида тўхтатилган. Автомашина кўздан кечирилганда, эшик дастаги ҳамда юкхонадан қора целлофан пакетга солинган жами 12 дона «Спички» ёзувли гугурт қутида қадоқланган гиёҳвандлик воситаси топилган.

Кимёвий экспертиза хулосасига кўра, қуритилган ўткир ҳидли воситалар тетрагидроканнабинол бўлган. Вазни 50,17 грамм бўлган тетрагидроканнабинол ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Соли Аслоновга нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар