Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, идора раиси, муфтий Усмонхон Алимов айни кунда Москва шаҳрида ўпка ва қон томир касалликлари муолажасини ўтамоқда.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

«Ҳазратнинг ҳолатлари барқарор. Зарур барча чора-тадбирлар малакали шифокорлар томонидан амалга оширилмоқда.Муфтий ҳазратларининг ҳақларига Аллоҳ таолодан шифои комил, тан-сиҳатлик, узоқ умр, мусулмон умматига ва халқимизга узоқ йиллар хизмат қилишларини яратган парвардигордан илтижо қилиб қоламиз», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Мусулмонлар идораси муфтий Усмонхон Алимовнинг соғлиғи тўғрисида тарқалган хабарларни рад этганди. «Одамлар орасида ҳар хил асоссиз ва воқеликка тўғри келмайдиган ёлғон хабарларни тарқатиш муборак Ислом динимизда гуноҳ саналиши, қонунчиликда эса жавобгарликка сабаб бўлишини яна бир бор эслатамиз», — дея қайд этган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг июлида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг укаси Исломхон Алимов, декабрида укаси Султонхон Алимов, 2020 йилнинг сентябрида эса яна бир укаси Бадриддинхон Алимов вафот этган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда