Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида цемент ташувчи юк машинаси ва икки Nexia ўзаро тўқнашди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 2021 йил 19 июль куни соат 16:00 ларда М-39 автомобиль йўлининг 337-километрида Шеробод–Бойсун йўналишида ҳаракатланиб кетаётган цемент ташувчи юк машинаси орқасидан Nexia келиб урилган. Зарбдан сўнг бошқарувни йўқотган Nexia орқасидан бошқа бир Nexia келиб тўқнашган.

Аниқланишича, юк машинасига урилган Nexia ҳайдовчиси бошқарув вақтида ухлаб қолган.

ЙТҲ оқибатда юк машинасига урилган Nexia’да йўловчи сифатида ҳаракатланиб кетаётган шахс вафот этган.

Бундан аввал Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Чироқчида икки Nexia тўқнашувида 3 нафар йўловчи ҳалок бўлгани ҳамда Андижонда 21 ёшли фуқаро бошқарувидаги юк машинаси йўл четида тўхтаб турган Cobalt’ни уриб юборгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили аниқ бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонликлар учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати 30 кунгача узайтирилди
Маҳаллий
“2022 йилда уй-жой нархлари иккиламчи бозорда 28 фоизга, аҳоли реал даромади эса 9 фоизга ошди” – Марказий банк раиси