Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, 2021 йилнинг 21–23 июль кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, сел келиш хавфи мавжуд.
«Эҳтиёт чораларини кўришингизни ва нохуш вазиятлар вужудга келганда ФВВнинг 10-50 қисқа рақамига мурожаат этишингизни сўраймиз», – дейилади вазирлик хабарида.
Бундан аввал Тожикистонда сел келиши оқибатида камида 10 нафар одам ҳаётдан кўз юмгани, Шаҳрисабзнинг Кўл қишлоғига сел келиб, қишлоққа олиб кирувчи ягона йўл 10 соатга ёпилиб қолгани ҳамда Наманганда сел оқибатида иккита кўприк шикастлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)