Наманган вилоятида икки кўприкка сел оқибатида шикаст етди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Фото: ЙҲХББ

Об-ҳаво ўзгариб, ёмғир ёғиши оқибатида Косонсой тумани томонидан сел тошқини келиб, Наманган шаҳар ҳудудидан ўтган 4Р-117 Тўрақўрғон–Наманган–Чортоқ автомобиль йўлининг 15-километрида жойлашган кўприкка зарар етгани сабаб созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ҳаракат тўлиқ чекланди.

Шунингдек, 4Р-112 Фарғона ҳалқа йўли автомобиль йўлининг 73-километрида жойлашган «Ташлама» кўпригига зарар етгани сабаб созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ҳаракат қисман (бир томонлама ташкил этилган) чекланди.

Фото: ЙҲХББ

Бундан аввал Наманганда кучли жала кузатилгани ҳамда Шаҳрисабз туман Фавқулодда вазиятлар бўлими Кўл қишлоғига олиб борувчи йўлнинг 10 соат ёпилиб қолганига изоҳ бергани ҳақида хабар берилганди.