Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида гилам тагидан пул ўғирлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Хўжаобод туман ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, 2021 йилнинг 3 июль куни фуқаро М.О. яшаш уйига номаълум шахс ғайриқонуний йўл билан кириб, меҳмонхонасига ёзилган гилам тагидаги 7 миллион сўм пулни ўғирлаб кетганини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.Хўжаобод туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноят 2021 йилнинг 3 июль куни, тахминан, соат 14:30 да Избоскан туманида яшовчи Ў.М. томонидан содир этилганлиги аниқланган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)