Наманган вилоятида икки кўприкка сел оқибатида шикаст етди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.
Об-ҳаво ўзгариб, ёмғир ёғиши оқибатида Косонсой тумани томонидан сел тошқини келиб, Наманган шаҳар ҳудудидан ўтган 4Р-117 Тўрақўрғон–Наманган–Чортоқ автомобиль йўлининг 15-километрида жойлашган кўприкка зарар етгани сабаб созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ҳаракат тўлиқ чекланди.
Шунингдек, 4Р-112 Фарғона ҳалқа йўли автомобиль йўлининг 73-километрида жойлашган «Ташлама» кўпригига зарар етгани сабаб созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ҳаракат қисман (бир томонлама ташкил этилган) чекланди.
Бундан аввал Наманганда кучли жала кузатилгани ҳамда Шаҳрисабз туман Фавқулодда вазиятлар бўлими Кўл қишлоғига олиб борувчи йўлнинг 10 соат ёпилиб қолганига изоҳ бергани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)