Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга унинг синглиси Қурбонбиби Раҳмонова вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Маълумот учун, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг синглиси 64 ёшли Қурбонбиби Раҳмонова 20 июль куни вафот этди.
Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги хабар беришича, Қурбонбиби Раҳмонова коронавирусга чалинган ва у 5-сонли Душанбе клиник касалхонасида даволанаётган бўлган.
Унинг дафн маросими 21 июль куни Данғарада бўлиб ўтади.
Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Германиядаги тошқинларда ҳалок бўлганлар муносабати билан мамлакат канцлери ва президентига ҳамдардлик билдиргани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)