• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тилимизни биламизми: оммалашган ва оммалашаётган хатолар

    Тилимизда баъзи сўз ва ибораларни, атамаларни, ҳатто жумлаларни янглиш қўллаш жуда оммалашиб кетган. Бу жараён ҳозир ҳам давом этяпти. Янги-янги хатоликлар пайдо бўляпти ва кенг истеъмолга киряпти. «Дарё» колумнисти Ориф Толиб бугун ана шу мавзуга алоқадор баъзи мисолларни шарҳлайди.

    Ўрта денгиз

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Тинч океани дейиш хатолиги, Тинч океан шакли тўғри экани ҳақида ёзганимда кўпчилик ҳайратга тушганди. Баъзилар, ҳатто, жаҳлланиб ҳам кетди. Тўғри деб ишонганингни хато дейишса, алам қилади-да! Бугун шунга ўхшаш яна бир маълумот билан бўлишмоқчиман. Тошпўлат тажанглар тирсагини тишлашга тайёр тураверсалар ҳам бўлади.

    Африка ва Европа қитъалари орасида бир денгиз бор, номи – Ўрта денгиз. Уни ўзбекчада кўпчилик Ўртаер денгизи ёки Ўрта Ер денгизи шаклида хато ишлатади. Манаман деган нашрлар, китоблар, ҳатто дарслик ва қўлланмаларда ҳам учрайди бу ҳолат. Лекин миллий энциклопедия ва энциклопедик луғатни варақлаб кўрсангиз, шу мавзудаги мақола Ўрта денгиз деб номланганига гувоҳ бўласиз. Айни шу шаклда ишлатиш тўғри. Нега?

    Солиштириш учун кўпчилик биладиган икки тилдан мисол келтираман. Бу денгиз инглиз тилида Mediterranean Sea, рус тилида Средиземное море деб аталади. Mediterranean лотинчадан олинган бўлиб, ер ўртасидаги, ер ичидаги деган маънони англатади: medius – ўрта, terra – ер, замин. Бу сўз юнонча mesógeios сўзининг калка таржимасидир. Ибора юнончада ер ўртасидаги денгиз маъносини англатади.

    Средиземное море русчада ер орасидаги денгиз деганидир. У алалоқибат Mediterranean атамасига бориб тақалади. Русчадаги ифода мантиқан тўғри. Чунки бу денгиз икки улкан қуруқлик орасида жойлашган.

    Денгизнинг турли тилларда турлича номлари бор. Тарихда ҳам бир неча хил аталган. Улуғ денгиз, Сурия денгизи, Ғарбий денгиз, Баҳри сафид, Ўрта денгиз, Баҳри Рум, Оқ денгиз кабилар шулар жумласидан.

    Ўртаер, Ўрта ер ёки Ўрта Ер денгизи дейиш нима учун хато? Эътибор берган бўлсангиз, бу ердаги мазмунга кўра, ер ўртада бўлиб қоляпти. Аслида ўртада ер эмас, сув ҳавзаси бор. Гап денгиз ўртасидаги ер ҳақида эмас, икки ер ёки икки қуруқлик ўртасидаги денгиз ҳақида кетяпти.

    Унда нега бундай ифода пайдо бўлган ва кенг ёйилган? Менимча, русча Средиземное море атамаси янглиш таржима қилинган ва кейинчалик эътиборсизлик туфайли бу хато оммалашган.

    Гарчи энциклопедиянинг денгизга аталган мақоласида Ўрта денгиз дейилган бўлса-да, китоб ичидаги баъзи мақолаларда Ўртаер денгизи, Ўрта Ер денгизи каби ифодалар қўлланган. Бунга энциклопедия мақолаларини юзлаб муаллифлар ёзгани сабаб бўлса керак. Жуда катта ҳажмли китобни таҳрирлаш, барча жилдлардаги атамалар ва топонимларни солиштириб, бирхиллаштириб чиқиш анчагина қийин иш, албатта. Кейинги нашрларда тузатиб қўйилса, нур устига нур бўларди.

    Хўш, Ўрта денгиз дейиш нима учун тўғри? Денгиз ҳам икки қуруқлик ўртасида, ҳам Ер шарининг ўрта қисмида, экваториал ҳудудда жойлашганини ҳисобга олсак, Ўрта денгиз номи унга қуйиб қўйгандек мос тушади.

    Қувайтми ёки Кувайт?

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Арабистон яриморолида жойлашган бу давлат номида кўп хато қилинади. Ҳатто, қарор ва фармонларда, расмий идоралар сайтлари, интернет нашрлари саҳифаларида ва бошқа ўринларда Қувайт шаклида янглиш ишлатилганини кўриш мумкин. Албатта, ҳеч ким хатодан холи эмас, ҳаммамиз ҳам адашамиз. Бунинг давоси – билиб олишдир.

    Давлатнинг номи – Кувайт. Арабчаси – давлатул Кувайт. Кичкина ҳудудга эга бу мамлакатнинг пойтахти номи ҳам ал-Кувайтдир. Кувайт арабчада шаҳарча, қўрғонча маъносини англатади.

    Ўзбекистон миллий энциклопедиясида давлат ва шаҳар номи Кувайт шаклида берилган.

    Мен Қувайт вариантини ҳам луғатларга, жумладан, энциклопедияга киритиш тарафдориман. Чунки талаффузда асосан Қувайт деймиз, тилимизга шу қулай. Масалан, озарлар ўз мамлакатларини Азербайжан деб атайди, биз ўзимизга мослаб Озарбайжон деймиз. Бу луғатларимизда ҳам акс этган. Тил чет сўзни ўзига мослаши табиий жараён.

    Лекин ҳозирча фақат Кувайт вариантини тўғри деб қабул қиламиз.

    «Шукрона кунингиз муборак бўлсин!»

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Сўнгги пайтларда шу ибора жуда машҳур бўлди. Магазинчи Ғайбуллаям, маҳалладаги хотинлар ҳам, иккичи Ёшвой ҳам, аълочи Тошвой ҳам – ҳамма қўллаяпти.

    Бирор сўз ёки иборани қўллашда унинг асл мазмуни нима, бошқа маънода ишлатса, тўғри бўладими-йўқми – ўйлаб кўриш керак, албатта.

    Сарлавҳадаги жумла, асосан, туғилган кун табриги сифатида ишлатиляпти. Лекин шукрона куни иборасини туғилган кун маъносида қўллаш хато.

    Шимолий Америкада, жумладан, Америка Қўшма Штатлари ва Канадада кенг нишонланадиган байрам бор – Шукрона куни. Маросим номи ўзбекчада Шукроналик куни шаклида ҳам ишлатилади. У Янги йилгача давом этадиган байрам мавсумини очиб беради.

    Янги ерлардан бахт излаб йўлга чиққан англияликлар уммон ошиб, 1620 йил ноябрида ҳозирги Массачусетс штати ҳудудларига келиб тушади. Юз кишига яқин муҳожирнинг ярми қаҳратон қиш шароитида ҳалок бўлади. Тирик қолганларга маҳаллий ҳинду қабилалари ёрдам беради. Уларнинг кўмаги билан англияликлар тошлоқ ерларда деҳқончилик қилиш сирларини ўрганади ва катта ҳосил олади. Ҳудуднинг биринчи губернатори У. Бредфорд ана шу тўқчилик ва омонлик сабаб Худога шукр қилиш маросимини ўтказишни таклиф этади. 1621 йилнинг ноябрида байрам илк бор ташкил этилади.

    Баъзи маълумотларга кўра, байрамнинг диний мотивлари ҳам бор.

    Бу байрам ҳозир АҚШда ноябрь ойининг тўртинчи чоршанбасида, Канадада эса октябрнинг иккинчи душанбасида нишонланади.

    Шунингдек, Қозоғистонда ҳам Шукроналик куни нишонланади. У Шимолий Америкадагидан фарқли байрам.

    Сўзни янглиш ишлатмаслик керак. Айниқса, моҳият буткул ўзгариб кетадиган, одамни чалкаштирадиган ўринларда. Ҳар нарсани ўзининг номи билан аташ зарур. Шу нуқтаи назардан, «Шукрона кунингиз муборак бўлсин!» жумласини туғилган кунга нисбатан ишлатиш хато. Чунки Шукрона куни иборасининг умум қабул қилинган маъноси бошқа.

    У нимага тез шуҳрат қозонди? Аниқ бир сабабини билмайман. Тахминларим бор. Менимча, бунинг биринчи сабаби туғилган кун сўзини ишлатишдан қочиш бўлса керак. Динимизда туғилган кунни нишонлаш тарғиб этилмагани учун шу ибора қўлланяпти, дейлик. Лекин сўзи бошқача бўлгани билан туғилган кун туғилган кунлигича қолади-ку. Демак, бу унчалик асосли сабаб эмас.

    Бошқа бир тахминга кўра, бу ибора орқали шу ёшга етгани учун Яратганга шукр қилиш маъносини ифодалаш мақсади бор. Ундай дейдиган бўлсак, инсон ҳаётида шукр қилиши керак бўлган воқеалар, саналар кўп. Аммо шукроналик куни таърифи уларга нисбатан ишлатилмайди.

    Яна бир тахмин – жумланинг чиройли, жарангдор эшитилиши. Киши жумла ишлатишда ҳам бошқалардан ажралиб туришни, маданийроқ кўринишни, камёб топилдиқларни қўллашни истайди. Лекин бу истак билимдан холи бўлса, мазмунсиз ёки кулгили мазмунга эга сўз ва иборалар пайдо бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.

    Қариси бор уйнинг париси йўқ

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Қофия сўзни таъсирчан, эсда қоларли қиладиган восита. Лекин қофия қиламан деб маънони кўчада қолдириш ярамайди.

    «Қариси бор уйнинг париси бор» деган мақолни эшитган бўлсангиз керак. Тўлиқ шакли:

    Қариси бор уйнинг париси бор,Париси бор уйнинг бариси бор.

    Мана шу мақолда маъно кўчага қувилган. Нега дейсизми?Пари асли форсча сўз, ўзбек тилида икки хил маънода ишлатилади:1. Шарқ халқлари оғзаки ижодида кенг тарқалган, жуда гўзал қиз қиёфасидаги, нурдан яратилган, кишиларни инс-жинслардан сақлайдиган афсонавий образ; гўзаллик рамзи:

    Қари билганини пари билмас. (Мақол)

    2. Кўчма маънода: жуда гўзал, хушрўй аёл, нозанин:– Сизни шу парига уйлантириб қўяйми? – деди Тожибой...П. Турсун, Ўқитувчи.

    Энди шу мақолдаги пари сўзини бу икки маънода тушуниб кўринг. Мантиқли маъно тополмадингизми? Тополмайсиз ҳам. Қоронғи уйда қора мушукни топиш қийин, айниқса, у йўқ бўлса, дейишади-ку.

    Хонадонда кексаларнинг борлиги бу ерда жуда гўзал қиз қиёфасидаги афсонавий образнинг ёки жуда гўзал, хушрўй аёлнинг ҳам бўлишига олиб келадими? Йўқ.

    Мақолнинг тўғри варианти: «Қариси бор уйнинг фариштаси бор». Нуроний отахон ва онахонларнинг юзида илиқлик, сўзида ҳикмат бўлади. Улар бор жойга файз киради, барака ёғилади.

    Юқорида «Қари билганни пари билмас» деган мақолни ҳам келтирдик. Унинг мантиқий асоси бор. Ёши улуғ кишилар катта билим ва тажрибага эга бўлади. Халқ оғзаки ижодида баъзан фириб ва алдов рамзи сифатида талқин этиладиган, чиройи ва афсунлари билан қаҳрамонларни сеҳрлаб қўядиган парилар ҳам қарилар билган нарсани билмайди, кексаларнинг билим-тажрибаси кўп деган мазмун келиб чиқади мақолдан. Демак, бу мақол мазмунан тўғри.

    Албатта, пари сўзи бу ерда бошқа маънода ишлатиляпти, маъно кўчган дейиш ҳам мумкин. Бироқ пари сўзи мақол талаб этаётган мазмунда бошқа ўринларда ҳам қўлланмайди. Жумладан, кўчма маънода ҳам.

    21.07.2021, 10:12   Изоҳ (0)   51924
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05

    Бир қатор мамлакатларда Google ишида узилишлар юз берди

    Дунё | 18 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.