Қурбон ҳайити Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида бир-биридан кескин фарқ қилмаган анъаналар асосида нишонланади. Эрта тонгда қабристонга бориб, ўтган-кетган яқинлар ҳақига тиловат қилиш, қурбонлик учун қўй ёки мол сўйиш, янги келинларнинг уйига меҳмонга бориш, болаларга ҳайитлик улашиш ва шу каби бошқа одатлар турли ҳудудларда ушбу айёмнинг ажралмас қисми саналади.

«Дарё» Ўзбекистон ҳудудларида Қурбон ҳайити қандай нишонланаётгани акс этган фотосуратларни ҳавола қилади.

Самарқанд вилояти 

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманидаги «Сариосиё» маҳалласида қўйни қурбонликка ҳозирлаётган отахон.

Фото: «Дарё» / Фарҳод Норбўтаев

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманидаги «Сариосиё» маҳалласидаги «Сариосиё» жоме масжидининг имом-хатиб ва маҳалла раиси масжид дарвозасининг олдида ўтирибди.

Фото: «Дарё» / Фарҳод Норбўтаев

Қурбон ҳайитида меҳмон кутаётган келин. Самарқандда ҳам Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги каби ҳайитда янги келиннинг уйига меҳмонлар келади.

Фото: «Дарё» / Фарҳод Норбўтаев

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида қурбонлик оши пиширилмоқда. Ушбу ош муҳтожларга ва кам таъминланган оилаларга эҳсон қилинади.

Фото: «Дарё» / Фарҳод Норбўтаев

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Самарқанд вилояти, Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси соҳада фаолият юритаётган ходимларга 3 тоннага яқин турли хил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, 1500 килограммдан зиёд гўшт ва бошқа маҳсулотлар тарқатди.

Фото: «Дарё» / Фарҳод Норбўтаев

Бухоро вилояти

Бухоро вилоятининг «Баҳоуддин Нақшбанд» ёдгорлик мажмуи марказига қарашли кушхонада қурбонликка аталган қўй ва моллар сўйилмоқда.

Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

Бухоро вилоятининг «Баҳоуддин Нақшбанд» ёдгорлик мажмуи марказига қарашли кушхонада қурбонликка аталган қўй ва моллар сўйилмоқда.

Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

Бухоро вилоятининг «Баҳоуддин Нақшбанд» ёдгорлик мажмуи марказига қарашли кушхонага қурбонликка олиб келинаётган қўй.

Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

Бухоро вилоятининг «Баҳоуддин Нақшбанд» зиёратгоҳида дуога қўл тортаётган ташриф буюрувчилар.

Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

Бухоро вилоятининг «Баҳоуддин Нақшбанд» зиёратгоҳида тиловатдан сўнг кетаётган ташриф буюрувчилар.

Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

Наманган вилояти

Наманган шаҳрининг Янги Наманган туманида жойлашган мол бозорида савдолашаётган савдогар ва харидор.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Наманган шаҳрининг Янги Наманган туманида жойлашган мол бозорида қурбонликка сотилаётган моллар.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Наманган шаҳридаги «Мавлоно» қабристонига Қурбон ҳайити куни яқинлари қабрини зиёрат қилиш учун келганлар.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Наманган шаҳридаги «Мавлоно» қабристонига яқинлари ҳаққига дуо қилишга келган отахон ва унинг невараси.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Наманганда ҳайит байрамлари арафасида ва айём кунлари ҳолва, парварда, хўрозқанд, пашмак ва бошқа ширинликлар савдоси авж олади.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Ҳайитлик ширинликларини кўтариб олган болалар.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Ҳайитлик ширинликларини сотаётган болакай.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Наманган шаҳрида қурбонликка аталган мол-қўйларнинг олиб келиниш ва сўйилиш жараёни. Улар сўйилганидан сўнг уч қисмга бўлиниб, эҳтиёжмандларга ва қариндош-уруғларга тарқатилади, бир қисми оила ихтиёрида қолади. Териси одатда масжидга эҳсон қилинади. Қурбонлик олдидан шукр намози ўқилади, қурбонлик пайти мол ёки қўйни харид қилганлар жониворни ушлаб, дуо ўқиб туришади.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Наманган шаҳри, Давлатобод тумани, «Қуйи Ғирвон» маҳалласи. Қассоб Пўлат Қаҳҳаров хонадонида эҳсон учун қурбонлик моли сўйилмоқда.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Қашқадарё вилояти

Қашқадарё вилоятида ҳам бошқа ҳудудлардаги каби ҳайит куни болаларга ширинликлар улашилади.

Фото: «Дарё» / Отабек Қўлдошев.

Андижон вилояти

Фото: «Дарё» / Умиджон Мамарасулов

Сурхондарё вилояти

Сурхондарёнинг Сариосиё туманидаги Дашнабод қишлоғидаги хонадонларнинг бирида Қурбон ҳайитида эҳсон қилиш учун қўй сўйилмоқда.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Сўйилган қўй биргаликда илгакка осилмоқда.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Қўй сўйилиб, тозаланмоқда.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Қурбонлик қилинган жонлиқ гўшт тақсимланишга тайёр.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Ҳайит куни қурбонлик қилинган жонлиқ гўштидан бир қисми қовурилиб, қариндошлар ва қўшнилар меҳмонга чақирилади.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Гўштнинг яна бир қисми тақсимланиб, яқин атрофдаги, асосан қурбонлик қилишга имконияти бўлмаган аҳолига тарқатилади.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Уйида ҳолва тайёрлаб сотувчи оила аъзолари ҳайит байрамида харидорларга маҳсулотни тарозида ўлчаб бермоқда.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Катта оилаларда барча қариндошлар жам бўлиб, байрамни биргаликда нишонлашади. Ана шундай оилавий базм учун қозонга гўшт осилган.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Ҳайит куни улашишга ҳозирланган егуликлар.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Тошкент шаҳри

Тошкент туманидаги кушхоналардан бирида Қурбон ҳайити куни қурбонлик учун сўйилаётган қўйлар.

Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

Тошкент туманидаги кушхоналардан бирида Қурбон ҳайити куни қурбонликка келтирилаётган қўй.

Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов