Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон ўртасида тор ва кенгайтирилган тартибда музокаралар ўтказилгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Имрон Хон Ўзбекистон билан Покистон ўртасида стратегик шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташриф доирасида имзоланган 8 та ҳужжат алмашилди. Транзит ва савдо тўғрисидаги ҳамда Ишбилармон доиралар вакиллари ва сайёҳлик гуруҳлари учун виза тартибларини соддалаштириш тўғрисида ҳукуматлараро битимлар улар орасида алоҳида аҳамиятга эга.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, Мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида протокол, 2021—2026 йилларга мўлжалланган Маданий алмашув дастури, туризм масалалари бўйича англашув меморандуми, давлат чегарасидан олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситалари ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисида баённома, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан Покистон дипломатик хизмат академияси ўртасида англашув меморандуми, Ўзбекистон—Покистон ишбилармонлар кенгашини тузиш тўғрисида битим имзоланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташриф доирасида Ҳукуматлараро комиссия мажлиси ҳамда Ўзбекистон—Покистон бизнес форумида 500 миллион долларликдан зиёд шартномалар имзолангани маълум қилинди.