• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ишсизлик нафақаси олувчидан UFC чемпионлигига қадар. Конор Макгрегорнинг MMA’даги «қонли йўли»

    Конор Макгрегор — оддий ирланд оиласидан чиққан, ишсизлик нафақасини олувчи инсондан MMA’нинг энг машҳур вакилига айланган, ушбу спорт тури янада оммалашишига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган спортчи.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Болалик

    Конор 1988 йил 14 июлда Ирландия пойтахти Дублинда таваллуд топган. Тони Макгрегор (такси ҳайдовчиси) ва Маргарет Макгрегор икки қиздан сўнг ўғил фарзандли бўлди. Отасининг айтишича, Конор қўлини мушт қилган ҳолда туғилган. У худди жангга ҳозирланаётган боксчини эслатарди. Ҳамширалар чақалоқ катта бўлса, боксчи бўлишини айтиб ҳазиллашганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Конор опалари Аофи ва Эрин билан бирга Крамлинда (Дублин яқинидаги шаҳарча) улғайган. Болакай футболга меҳр қўя бошлади. Маҳаллий «Лудерс Селтик» жамоасида ўйнарди ва «Манчестер Юнайтед»га мухлислик қиларди. 12 ёшида эса Crumlin Boxing Club’да бокс билан шуғуллана бошлайди.

    2006 йилда Конор оиласи билан Луканга кўчиб ўтади. Бу кичик Макгрегорга ёқмайди. Чунки унинг барча дўстлари Крамлинда қолганди. Лекин у норозиликни йиғиштириб, янги муҳитга мослашишни бошлади. Луканда у Том Иган (бўлажак UFC жангчиси) билан танишади ва икки дўст машғулотларга қатнай бошлайди.

    Конорнинг оиласи

    19 ёшли Конор Дублиндаги тунги клубларга тез-тез бориб турарди. Бир куни у Ди Девлинни (бўлажак турмуш ўртоғи) кўриб қолади. Қиздан телефон рақамини олади ва улар доимий хабарлашиб турадиган бўлди. Бир неча йилдан сўнг Конор Ди Дублиндан 30 километр узоқликда жойлашган уйни ижарага олади. Ўшанда Ди кафеда официант бўлиб ишларди ва уйга Конордан кўра кўпроқ пул олиб келарди. Макгрегор сантехникликни ташлаб, ишсизлик нафақасини олар (ҳафтасига 188 евро) ва кун-у тун машғулотларга қатнарди. Бу нарса ҳеч қачон Дини безовта қилмасди: «Қанақадир муаммо бор деб ўйламаганман. Мен ишга, у эса машғулотларга кетарди. Конор кун бўйи шуғулланарди ва мендан кўпроқ чарчарди. Уйга қайтгач, ишдан узоқ бўлардим, у эса эрталаб соат 04:00 да уйғониб, яна машқ қиларди».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Эрталаб Ди Конорни эски Porsche’сида залга олиб борарди, тунда эса унинг орзулари ҳақида тингларди.

    «У доим менга ишонган. Ишларди, овқат тайёрларди ва уйни йиғиштирарди. Имкониятимиз чекланганига қарамасдан, Ди менинг фойдали маҳсулотлар истеъмол қилишимни назорат қиларди. Менда ҳеч нарса йўқ эди, у эса менга ишонарди. Машғулотлардан чарчаб, уйга келганимда у: ‘Конор, ишонаман, сен уддалайсан!’, деб руҳлантирарди», — дейди Макгрегор рафиқаси ҳақида.

    Конор машғулотларга янада жиддий қарарди. У дафтарчасига мотивацион гап ёзиб қўйганди: «Тез орада Ди ишдан бўшаши лозим». Мана шу гап уни мақсадига эришиш учун янада кучли меҳнат қилишга ундайди.

    Конор ва Ди уч нафар фарзандни вояга етказмоқда. Тўнғич фарзанди Жек Макгрегор (2017 йил 6 майда туғилган), ўртанча қизи Кройя Макгрегор (2019 йил 2 январда туғилган) ва кенжаси Риан Макгрегор (2021 йил май).

    Конор Макгрегорнинг энг машҳур жанглари:

    Конор Макгрегор—Жозе Алду

    Конор Деннис Сиверни мағлубиятга учратганидан сўнг камар учун жанг қилиш ҳуқуқига эга бўлди. Ўшанда камар бразилиялик Жозе Алдуда эди. Алду 10 йиллик фаолиятида 7 марта камарни ҳимоя қилган ва бирор марта ютқазмаганди. Лекин Конор бразилияликни қандай нокаут қилишини изоҳлаб берди.

    Жангга тайёргарлик вақтида ирландиялик спортчи тиззасидан жароҳат олди, бу орада Алду ҳам жароҳатланганди. Бразилиялик афсона жароҳат билан жанг қилишдан бош тортди. UFC раҳбарияти билан учрашувда Конор жангни бошқа вақтга кўчиришга рози бўлмади ва жароҳатланган бўлса ҳам қафасга чиқишини айтди. Алдунинг ўрнини Чад Мендес эгаллади. Ўртага эса вақтинчалик чемпионлик камари қўйилди.

    Иккинчи раундда Конор Мендесни техник нокаут ҳисобига мағлуб этди. Орадан ярим йил ўтиб Жозе Алду билан жанг қилди. Конор 13 сонияда рақибини нокаутга учратди ва UFC тарихидаги чемпионлик жангида энг тезкор ғалабага эришган спортчига айланди.

    Конор Макгрегор—Нейт Диаз

    Ярим енгил вазндаги чемпионликка эришганидан сўнг Конор енгил дивизион чемпионлигини кўзлади. Ўша вақтда Рафаэль дос Аньос бу камарга эгалик қиларди. UFC амалдаги икки чемпионнинг ўзаро жангини ташкиллаштиришга шошилди. Сўнгги лаҳзаларда Дос Аньос жароҳат олди ва унинг ўрнини ўртамиёна Нейт Диаз эгаллади. Конор рақибини менсимаганди. Натижада Диаз ғалаба қозонди. Реванш жангга эса Конор жиддий тайёргарлик кўрди. 5 раунд давом этган жангда Макгрегор очколар эвазига ғолиб бўлди.

    Конор Макгрегор—Ҳабиб Нурмагомедов

    Ҳабиб ва Корон ўртасидаги жанг UFC тарихидаги энг шов-шувли тўқнашув ҳисобланади. Улар иштирок этган матбуот анжумани ҳам спорт тарихидаги энг асабийси бўлди. 30 дақиқа давомида спортчилар бир-бирини ҳақорат қилиб ўтирди.

    UFC’нинг асосий юлдузлари ўртасидаги жанг 2018 йил 6 октябрда Лас-Вегасда бўлиб ўтди. Нурмагомедов биринчи раундда устунлик қилди. Танаффусдан сўнг Конор фаолиятида биринчи марта нокдаунга тушиб қолди. 3-раунд асосан «стойка»да кечди ва Конор доғистонлик спортчидан устун келди. 4-раундда эса Ҳабиб ўз услубини қўллади ва рақибини бўғиш усули билан таслим этди.

    Конор Макгрегор—Дастин Порье (трилогия)

    Конор ва Дастин уч бора бир-бирига қарши жанг ўтказди. Биринчи жанг 2014 йил 27 сентябрда бўлиб ўтган. Конор биринчи раундда Порьени нокаутга учратди. Орадан 7 йил ўтиб икки спортчи яна тўқнаш келди. 2021 йил январь ойида бўлиб ўтган жангда Порье Макгрегорни техник нокаут эвазига мағлубиятга учратди. Конор эса реванш олишни мақсад қилди. Орадан ярим йил ўтиб, 11 июлда Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасидаги учинчи жанг бўлиб ўтди. Конорнинг оёғи синиб кетгани боис жанг биринчи раунддаёқ тўхтатилди.

    Муваффақиятга эришиш сабаблари

    Конор жуда кўп гапиради, лекин қафас ичига кирганида гапларини амалда исботлайди. Спортчилар ва мураббийлар Макгрегор рақибига психологик босим қилишни яхши кўришини таъкидлайди. Кўп ҳолларда бу иш беради.

    Конорнинг ташқи кўриниши ҳам муваффақиятига сабаб бўлган омиллардан бири. 2008 йилдаги спортчи билан ҳозирги Конорни солиштириб бўлмайди. Қиммат костюмлар, замонавий соч турмаги, ишлов берилган соқол — буларнинг ҳаммаси ўз сўзини айтади. Ундан ташқари машғулотларда чиниққан танаси, татиуровкалари ва ўзига хос мимикаси Конорнинг бошқа жангчилардан ажралиб туришини таъминлайди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Макгрегор фотосессия, реклама компанияларига кўп вақт сарфласа-да машғулотларни, ўз устида ишлаш кераклигини унутиб қўймайди. У доим масъулиятни ҳис қилади. Бошқа жангчи ва чемпионлардан фарқли равишда Конор жароҳати сабаб жангларни қолдирмайди, допинг муаммоларига аралашиб қолмайди, наркотик моддалар истеъмол қилмайди, рафиқасини урмайди. Ирландиялик спортчи жароҳат сабаб ёки дисквалификация сабаб жангда иштирок этмасликни иқтисодий муваффақиятсизлик деб ҳисоблайди. Шунинг учун у жанглар орасида фақат режалаштирилган танаффус қилади ва тиббий кўрикларни жангдан кейинга қолдиради.

    Конорнинг бошқалардан ажралиб турадиган хислатлари — бетгачопарлик ва ўзига бино қўйиш. У ўзига ҳеч қачон чегара қўймайди. Ўйлаган нарсасини гапиради. Футбол юлдузи Криштиану Роналду ҳақидаги фикрларидан ҳам Конорнинг нақадар ўзига ишончи юқорилигини кўришимиз мумкин: «Ҳозирги кунда Роналду феноменал спортчи, феноменал футболчи. У эришган совринлар ҳам шуни кўрсатиб турибди. Ўз ишига содиқ. Криштиану — энг зўр, албатта, мендан кейин».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    33 ёшли Макгрегор MMA’да 2008 йилдан буён фаолият юритиб келади. У жами 28 та жанг ўтказиб, уларнинг 22 тасида ғалаба қозонган (19 таси муддатидан аввал) ва 6 марта мағлуб бўлган. Конор UFC енгил ва ярим енгил вазн тоифалари собиқ чемпиони ҳисобланади.

    Конор Макгрегорнинг эришган натижалари:

    • ярим енгил вазнда UFC’нинг вақтинчалик чемпиони;
    • ярим енгил вазнда UFC чемпиони;
    • енгил вазнда UFC чемпиони;
    • «Кечанинг энг яхши жанги» соврини соҳиби (2 марта);
    • «Кечанинг энг яхши нокаути» соврини соҳиби;
    • «Кечанинг энг ёрқин иштироки» соврини соҳиби (7 марта).

    14.07.2021, 22:27   Изоҳ (0)   53189
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Машҳур спорт журналисти ва ёзувчи Владимир Сафаров 82 ёшида вафот этди

    14.07.2021, 15:58

    Ривалдо, Вильянуэва, Черан ва бошқалар. Ўзбекистон чемпионати тарихидаги энг яхши легионерлар

    14.07.2021, 15:02

    Евро ва Копа ғолиблари ўртасида «чемпионлар дуэли», ўз номини ўзгартирган «Бухоро» ҳамда «Реал»даги янги можаро. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    14.07.2021, 07:23

    Энг қўпол ўйинчи ким, гол уриш бўйича қайси клуб ва лигалар етакчи, голлар қай вақтда кўпроқ урилди? Евро—2020 нинг барча рақамлари битта саҳифада (фото)

    13.07.2021, 20:14

    «Ўзбек Марадонаси»дан ҳақиқий ватанпарваргача: Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардорлари ҳақида

    13.07.2021, 15:02

    «Навбаҳор» кўригидан ўтаётган бразилиялик футболчилар, жарроҳлик столига ётган Конор Макгрегор ва ғалабасини Марадонага бағишлаган Месси. Энг сўнгги спорт янгиликл...

    12.07.2021, 22:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.