• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Ўзбек Марадонаси»дан ҳақиқий ватанпарваргача: Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардорлари ҳақида

    Ўзбекистон терма жамоаси 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатини (ҳам) уйда томоша қилиши аниқ бўлганига ҳам тез орада бир ой тўлади. Ўшанда миллий терма жамоа Саудия Арабистонига шармандали ҳисобда енгилганди. Негадир мағлубият, аниқроғи, терманинг (яна) ЖЧга чиқолмагани шу сафар кўпчилик қатори мени ҳам унчалик катта қайғуга қўймади. Гўё ҳаммаси шундай бўлиши керакдек... Бундан олдинги йилларда якун шундай бўлган бўлса-да, кўнгил қурғур сўнгги паллагача нимадандир умид қилишдан тўхтамасди. Бу сафар эса ҳаммаси бошқача бўлди, ҳатто ўша оқшомда танишларим орасида Саудияга мухлислик қилганлар ҳам топилди. Менимча, муаммомиз ҳам аслида шунда бўлса керак. Ҳай, майли, ҳали эскириб улгурмаган яраларни янгилашдан ва уларга туз сепишдан маъни йўқ. Ўша машҳур фильмда айтилганидек, буёғига энди фақат «ишлаш керак, ишлаш керак».

    Мен кўпроқ миллий жамоанинг кўп йиллик фидойи сардори Одил Аҳмедов ўзи муносиб бўлмаган тарзда жамоадан кетганига ачиняпман. У бундай (худди бир айб иш қилиб қўйган бола каби боши эгик ҳолда) кетишга лойиқ эмасди. Инкор этиб бўлмас бир жиҳат бор, сўнгги 10 йилликда терма жамоанинг ўйини айнан Одилга боғлиқ эди, у ҳам майдонда, ҳам унинг ташқарисида ҳақиқий сардор эди. Одил кетди, хўш энди сардор ким бўлади? Сардорлик боғичининг кимга топширилиши ҳам худди термага қайси мураббий келиши каби номаълум. Аммо Аҳмедовдан олдин қайси футболчилар сардорлик «юк»ини кўтариб юрганини ёдга олиш ортиқча маҳорат талаб этмайди. Шундай экан, Ўзбекистон терма жамоасининг барча даврлардаги таниқли сардорлари ҳақида фикр юритишнинг айни вақти.

    Коллаж: «Дарё» / Муҳаммадқодир Собиров

    Коллаж: «Дарё» / Муҳаммадқодир Собиров

    Миржалол Қосимов

    «Ўзбек Марадонаси» деб ном берилган Миржалол Қосимов фаолиятини 2006 йилда якунлаган бўлса-да, футбол мухлислари ҳамон унинг майдондаги бетакрор ҳаракатларини қўмсашини таъкидлаб келади. Буни тушуниш мумкин, боиси ўтган вақт давомида мамлакатда бир ўзи ўйин тақдирини ҳал қила оладиган ва жамоадошларини ўз орқасидан етаклайдиган ўйинчилар етишиб чиққани йўқ деб айтиш нотўғри бўлмайди. Қосимов даврида стандарт вазиятлар терма жамоанинг энг катта устун томони эди. Қосимов уларни шу қадар аниқлик ва нафислик билан амалга оширар эдики, ҳатто дарвозабонлар ҳам унинг зарбаларига шунчаки маҳлиё бўлиб қоларди. Шунингдек, у майдон марказидан туриб, бутун бир ўйинни назорат қилиб турарди. Унинг заргарона узатмаларидан сўнг гол уришдан кўра гол ура олмаслик қийинроқ эди.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Қосимов бутсаларини михга илгач, мураббийлик фаолиятини бошлади. У қисқа вақт мобайнида «Бунёдкор» ва терма жамоани бошқариб, қониқарли натижаларга эришди деб айтиш мумкин. Миржалол Қосимов ҳозирда Олмалиқнинг «ОКМК» жамоасига устозлик қилмоқда. Унинг терма жамоадаги статистикаси қуйидагича бўлган: 67 ўйин, 31 гол.

    Максим Шацких

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Фаолиятининг деярли бутун қисмини Россия ва Украинада ўтказган Шацких Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Максим терма жамоада 20 ёшида дебют қилиб, 60 ўйинда 34 та гол урган. Унинг майдондаги устун томонлари сифатида гол сезиш қобилияти ва иккинчи қаватда яхши ўйнай олишини кўрсатиш мумкин эди. Шацких гарчи терма жамоага узоқ вақт давомида сардорлик қилмаган бўлса-да, ҳар доим ўз ўрнига эга бўлиб келган. Унинг ҳамон тўпурарлар рўйхатини бошқараётгани ҳам бунга исбот бўла олади.

    Сервер Жепаров

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Сервер Жепаров ҳам узоқ йиллар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоасига сардорлик қилган ва жамоанинг энг муҳим ўйинчиларидан бири бўлган. Икки бор Осиёнинг энг яхши футболчиси (2008 ва 2011 йилларда) деб топилган Жепаров майдон марказида ўйиннинг боришини назорат қиларди ва ақлли паслари билан ҳужумчиларни қулай вазиятларга олиб чиқарди. Бугунги кунда Ўзбекистон U-14 терма жамоасига мураббийлик қилаётган Жепаров 127 та баҳсда майдонга тушиб, 27 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Қайд этиш жоиз, Жепаров 127 та ўйини билан терма жамоа рекордчиси ҳисобланади. Терма жамоадаги ўйинлар сони бўйича унинг энг яқин таъқибчиси Тимур Кападзенинг (фаолиятини якунлаган) кўрсаткичи эса 119 тага тенг. Айтарлик ҳеч қандай (катта) натижага эришмаган бўлса-да, Жепаровнинг ҳам термадаги фаолиятини қониқарли баҳолаш мумкин. Бундай дейишга биргина сабаб қилиб, ҳозирги таркибда у каби креатив футболчининг йўқлигини кўрсатиш кифоя қилади.

    Одил Аҳмедов

    Ва ниҳоят терма жамоанинг сўнгги сардори Одил Аҳмедов ҳақида. Аҳмедов ҳар доим майдонда фидойилиги ва ўзини аямаслиги билан ажралиб турган. У ўзи майдонга тушган ўйинларнинг ҳеч бирида шунчаки ҳаракат қилмаган, балки ҳақиқий жангчи сифатида майдоннинг ҳар бир қарич ери учун курашган. Ва айнан шунинг учун уни барча мухлислар бирдек қадрлаган. Сўнгги йиллар давомида терма жамоани шунчаки Одил Аҳмедовсиз тасаввур қилиш имконсиз бўлганини ҳеч ким инкор қила олмайди. Афсуски, у ўзи муносиб бўлган ҳолатда кетмади, у бундан кўпроғига лойиқ эди...

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Терма жамоанинг собиқ футболчиси ва ҳозирда «Қўқон-1912» жамоасини бошқараётган Бахтиёр Ашурматов Аҳмедовга шундай бир таъриф бердики, яна нимадир қўшимча қилишга ҳожат қолмади.

    «Одил Аҳмедовнинг ватанпарварлигига қойил қолиш керак. У Саудия Арабистони билан ўйиндан олдин захирада ўтиришга тайёрлигини ҳам айтган. Аммо мураббийлар уни бир неча ойлардан бери ўйнамаган позициясига туширди. Мухлислар ундан норози бўлмасликларини сўрардим. Чунки Одил бу вазиятда айбсиз айбдор бўлиб қолди».

    2007 йилда Ўзбекистон миллий терма жамоасида дебютини ўтказган Одил шу вақтга қадар 108 ўйинда майдонга тушиб, 20 та голга муаллифлик қилган.

    Билол Эркин тайёрлади

    13.07.2021, 15:02   Изоҳ (0)   32212
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Навбаҳор» кўригидан ўтаётган бразилиялик футболчилар, жарроҳлик столига ётган Конор Макгрегор ва ғалабасини Марадонага бағишлаган Месси. Энг сўнгги спорт янгиликл...

    12.07.2021, 22:01

    Ўз исмини ёқтирмайдиган Хамес Родригес ҳақида сиз билмаган 8 факт

    12.07.2021, 20:19

    Элдор Шомуродов юк ташувчи мотороллерда россиялик блогер билан пойга ўйнади (видео)

    12.07.2021, 17:59

    Элдор Шомуродов А Сериядаги энг яхши 3 ҳужумчи номини айтди

    12.07.2021, 16:00

    Мессининг Аргентина сафидаги илк соврини, Англияни Лондонга «кўмган» Италия ва оёғи синган Конор. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    12.07.2021, 10:28

    Евро—2020. Италия пенальтилар сериясида Англияни мағлуб этиб, Европа чемпионига айланди

    12.07.2021, 03:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.