• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Навбаҳор» кўригидан ўтаётган бразилиялик футболчилар, жарроҳлик столига ётган Конор Макгрегор ва ғалабасини Марадонага бағишлаган Месси. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 12 июль кунининг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Кўрикда бўлиб турган бразилиялик ҳужумчи Коста Тенорио Гутинер

    Кўрикда бўлиб турган бразилиялик ҳужумчи Коста Тенорио Гутинер
    Фото: «Навбаҳор»

    Яқиндагина Самвел Бабаян билан келишувга эришган «Навбаҳор» жамоа таркибини кучайтириш йўлидаги ишларини бошлади. Ҳозирда Наманган клубида 5 нафар легионер кўрикдан ўтмоқда. Улар орасида икки нафар бразилиялик футболчи ҳам бор. Шунингдек, яна икки нафар ўйинчи Сербиядан таклиф қилинган. Бундан ташқари, Россиядан ташриф буюрган футболчи ҳам «лочинлар» сафидан жой олишга ҳаракат қилиб кўради. Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, кўрикка келган беш футболчидан фақат икки нафари танлаб олинади.

    Фото: «Турон»

    «Турон» эса 2020 йилги мавсумда Тожикистон чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси деб топилган Фирдавс Чакалов билан шартнома имзолади. Чакалов бунгача «Хўжанд» клуби шарафини ҳимоя қилган.

    Жаҳон

    Аргентина терма жамоаси билан илк совринини қўлга киритган Лионель Месси Копа Америка—2021 мусобақасидаги ғалабасини Аргентина халқи ва афсонавий Диего Марадона хотирасига бағишлашини маълум қилди.

    Фото: Twitter

    «Ақл бовар қилмас мусобақа бўлди. Барча футболчилар бор кучини бериб ҳаракат қилди. Ушбу жамоанинг сардори бўлиш бахтига муяссар бўлганимдан фахрланаман. Мен бу ғалабани оиламга, дўстларимга ва бизга ишонган барча инсонларга бағишламоқчиман. Аввало, коронавирус пандемияси сабаб оғир вақтни бошдан кечирган 45 миллион аргентиналикка. Бу ғалаба барчамиз ва албатта, қаерда бўлмасин, бизни қўллаб-қувватловчи Диего Марадона учун», — дея ёзади Месси ўз Instagram саҳифасида.

    Бир ой давомида барча футбол ихлосмандлари эътиборини тортган Евро—2020 ўз ниҳоясига етди. Финал ўйинида Италия пенальтилар сериясида Англияни мағлубиятга учратди. Мусобақа давомида ўтказилган 51 ўйинда жамоалар томонидан умумий ҳисобда 142 та гол киритилди. Шу тариқа мусобақа тарихидаги сермаҳсуллик борасидаги рекорд янгиланди. Бундан аввалги рекорд 2016 йилда қайд этилганди — 108 та гол.

    Шунингдек, мусобақа якунларига кўра номинациялар бўйича энг яхшилар аниқланди:

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов
    • энг яхши футболчи — Жанлуижи Доннарумма (Италия);
    • энг яхши тўпурар — Криштиану Роналду, 5 та гол (Португалия);
    • энг яхши ассистент — Стивен Зубер, 4 та узатма (Швейцария);
    • энг яхши ёш футболчи — Педри (Испания);
    • энг яхши дарвозабон — Жордан Пикфорд (Англия).
    Карим Бензема «Реал» билан амалдаги шартномасини 2023 йилга қадар узайтиради. Франциялик форвард 2009 йилдан бери «қаймоқранглилар» шарафини ҳимоя қилиб келади. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳолаган.

    Фото: Twitter

    Виржил ван Дейк жароҳатидан фориғ бўлиб, «Ливерпуль»нинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Нидерландиялик ҳимоячи 2020/21 йилги мавсум аввалида тиззасидан жиддий жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққанди.

    Фото: Getty Images

    11 июль куни футбол бўйича КОНКАКАФ Олтин Кубоги старт олди. Мусобақада 16 та жамоа 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро баҳс олиб боради.

    Фото: Twitter

    11 ва 12 июль кунлари А ва В гуруҳларида 1-тур ўйинлари ўтказилди. B гуруҳида АҚШ Гаитини (1:0), Канада Мартиникани (4:1) мағлуб этиб, 3 очкодан жамғарган ҳолда етакчилик қилмоқда. А гуруҳида Мексика Тринидад Тобаго билан муроса йўлини танлади (0:0), Салвадор эса Гватемаладан 2:0 ҳисобида устун келди.

    MMA

    Фото: AP Photo

    Конор Макгрегорнинг Дастин Порьега қарши жангида синдириб олган оёғи операция қилинди. Маълумотларга кўра, операция жараёни 3,5 соат давом этган. Унинг катта болдир суягига стержен ўрнатилган, кичик болдир суягига эса пластина ва винт қўйилган. Конорнинг ўзи олти ҳафтадан сўнг қайтишини маълум қилди.

    Шунингдек, унинг Порье билан жангдан қанча ишлаб олгани ҳам маълум бўлди. The Sports Daily’нинг ёзишича, Макгрегор 5 миллион 11 минг доллар гонорар олган. Дастин Порьеда эса бу кўрсаткич 1 миллион 21 минг долларга тенг.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    12.07.2021, 22:01   Изоҳ (0)   32189
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўз исмини ёқтирмайдиган Хамес Родригес ҳақида сиз билмаган 8 факт

    12.07.2021, 20:19

    Элдор Шомуродов юк ташувчи мотороллерда россиялик блогер билан пойга ўйнади (видео)

    12.07.2021, 17:59

    Элдор Шомуродов А Сериядаги энг яхши 3 ҳужумчи номини айтди

    12.07.2021, 16:00

    Мессининг Аргентина сафидаги илк соврини, Англияни Лондонга «кўмган» Италия ва оёғи синган Конор. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    12.07.2021, 10:28

    Евро—2020. Италия пенальтилар сериясида Англияни мағлуб этиб, Европа чемпионига айланди

    12.07.2021, 03:01

    Элдор Шомуродов пандемия вақтида Россияда қолиб кетган «Бунёдкор» ёшлар жамоасини 1,5 ой давомида моддий таъминлаб тургани маълум бўлди

    11.07.2021, 21:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.