• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ривалдо, Вильянуэва, Черан ва бошқалар. Ўзбекистон чемпионати тарихидаги энг яхши легионерлар

    Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати гарчи нуфузи бўйича дунёнинг энг кучли лигаларидан бири ҳисобланмаса-да, унда деярли барча даврларда легионер (чет эллик) футболчилар тўп суриб келган. Табиийки, уларнинг ўз юртини ташлаб, серқуёш Ўзбекистонга келиши учун яхшигина пул таклиф қилинади. Бунга яққол мисол қилиб, «Пахтакор» Швейцариядан таклиф қилган Эрен Дердийокни кўрсатиш мумкин. Клуб ички ишларига бурун суқмаган ҳолда шуни айтиш мумкинки, спорт формасини йўқотганига анча бўлган Дердийокнинг бир йиллик маошига бемалол 10-15 нафар қора-кўз ўзбекни ўйнатиш мумкин эди. Бу 30 йилдан бери Жаҳон Чемпионатига чиқа олмаётган терма жамоага учун ҳам фойдадан холи бўлмасди.

    Аммо легионерлар ҳақида футбол жамоатчилиги орасида яна турли хил афсонасифат гаплар юрадики, беихтиёр бу миш-мишларнинг бари бир тийинга қиммат эканлигига ишонишни хоҳлайсан. Ҳар йили Сербия ва Африкадан келадиган футболчилар оқимини кўриб эса яна ўйланиб қоласан киши... Шунга қарамай, миллий чемпионатда нисбатан яхшироқ ҳаракат қилган легионерлар ҳам бўлган. «Дарё» қуйида айнан шулар ҳақида фикр юритади.

    Хосе-Луис Вильянуэва (Чили)

    Клуби: «Бунёдкор»

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Қалдирғочлар» тарихидаги энг омадли ва ўзини тўлалигича оқлаган кам сонли легионерлардан бири Хосе-Луис Вильянуэва 2008 йилда жамоага келиб қўшилган ва дарҳол кўп сонли мухлисларнинг қалбидан жой олган. У ўзининг дебют ўйинини «Пахтакор»га қарши кечган Тошкент дербисида ўтказиб, дубль муаллифига айланади. Жамоанинг асосий футболчиларидан бири бўлган Хосе ОЧЛ доирасидаги ўйинларда ҳам голлар уриб, ҳет-трикни расмийлаштирган вақтлар бўлган. У машҳурлик борасида ҳам жамоадаги бошқа легионерлардан қолишмаган. Аммо клубга Луис Фелипе Сколарининг келиши билан у захира ўриндиғига «михланади» ва охир-оқибат 2009 йилда жамоадан кетишга мажбур бўлади. Бироқ ўзбекистонлик мухлислар унинг ўрнига олиб келинган бразилияликларни эмас, аксинча уни кўпроқ ёдга олиши бор гап.

    «Мен ҳеч қачон ‘Бунёдкоръдан кетишни хоҳламаганман, мени жамоадаги ҳамма нарса қониқтирарди. Менинг ўрнимга олиб келинган Денилсон ва бошқалардан ҳеч ким ‘Бунёдкоръда яхши из қолдирмади. Умид қиламанки, у ерда ҳали мени кўп эслашади. ‘Бунёдкоръдан кетганимдан сўнг Аргентина ва Чилининг бир нечта жамоаларда тўп сурдим, 2015 йилда эса катта футбол билан хайрлашишга қарор қилдим. Ҳозир телевидение соҳасида фаолият юритяпман деганди», — деганди Вильянуэва 2019 йилда «Интерфутбол» газетасига берган интервьюсида.

    Артур Геворкян (Туркманистон)

    Клублари: «Шўртан», «Пахтакор», «Насаф», «Локомотив», «Қизилқум»

    2007 йилдан 2019 йилгача Ўзбекистоннинг турли клубларида тўп сурган туркманистонлик футболчини бемалол Ўзбекистон чемпионати афсоналари сафига қўшиш мумкин. Боиси, у ўзи ўйнаган деярли барча жамоаларда етакчилик қилган. Ҳам шахсий, ҳам жамоавий соврин қўлга киритиш борасида унга етадиган легионер йўқ бўлса керак. Ярим ҳимоячи бўлишига қарамай 2014 йилда 18 та гол билан Ўзбекистон Олий Лигасининг (ҳозирги Суперлига) энг яхши тўпурари бўлган.

    Фото: ОФК

    Фото: ОФК

    Геворкян «Насаф» чемпион бўлган 2011 йилги ОФК Кубогида ҳам ажойиб ўйин кўрсатиб, мусобақанинг энг яхши ўйинчиси совринини ўзиники қилганди.

    Кахи Махарадзе (Грузия)

    Клублари: «Локомотив», «Пахтакор», «Сўғдиёна»

    Фото: «Локомотив» ФК

    Фото: «Локомотив» ФК

    Тошкентнинг «Локомотив» клуби грузиялик футболчи Кахи Махарадзени 2009 йилда ўз сафига қўшиб олган. У бу орада «Пахтакор», «Сўғдиёна» ва танаффуслар билан «темир йўлчилар» сафида ҳаракат қилишга улгурди. Махарадзе «Локомотив» (2016, 2017 йилларда) ва «Пахтакор» (2012, 2014, 2015 йилларда) билан Ўзбекистон чемпиони бўлган, шунингдек, уч бор мамлакат Кубогида зафар қучган. Кахининг ушбу рўйхатдан жой олганига эътирозлар ҳам янграши мумкин, аммо тан олиш керак, айнан Махарадзе кўп йиллардан бери нисбатан барқарор ўйин кўрсатиб турган легионер футболчилардан бири ҳисобланади.

    Гочкули Гочкулиев (Туркманистон)

    Клублари: «Пахтакор», «Бунёдкор»

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    2002–2005 йилларда «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилиб, тўрт бор Ўзбекистон чемпиони бўлган Гочкули Гочкулиев 2007 йилда яна Ўзбекистонга қайтади, фақат бу сафар «шерлар»нинг принципиал рақиби «Бунёдкор» сафига. Туркманистонлик футболчи «қалдирғочлар» сафида ҳам уч бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритади. 2002 йилда эса Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси совринига эга чиқади. Умуман олганда, Гочкулиевни Ўзбекистон чемпионати тарихидаги энг юқори даражали легионер сифатида кўрсатиш мумкин. Унинг чап қанот ҳимоясидаги ўйинларини нафақат ўзбекистонлик мухлислар, балки бутун Ўрта Осиё футбол жамоатчилиги яхши эслайди.

    Акмал Холматов (Тожикистон)

    Клублари: «Нефтчи», «Пахтакор», «Локомотив», «Шўртан»

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Акмал Холматов профессионал фаолиятини Тожикистоннинг «Регар-ТадАЗ» жамоасида бошлайди. 1996 йилда эса Фарғонанинг «Нефтчи»си билан келишувга эришади. Акмал «Нефтчи» сафида том маънода афсонага айланади ва жамоа тўпурарлари рўйхатида ҳам юқори ўринларда туради (301 ўйин, 69 гол). «Нефтчи»нинг сўнгги чемпионлиги (2001 йил) ҳам айнан Акмалнинг етакчилигига тўғри келади. Кейинчалик у «Пахтакор», «Локомотив», «Шўртан» ва «Андижон» каби клубларда фаолият юритади. Аммо ҳеч қайси клубда «Нефтчи»даги каби ютуқ ва мартабага эришолмайди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Холматов қанотлардан, асосан чап томондан ажойиб рейдларни амалга оширарди. Шунингдек, у кучли зарбаси билан мақтана оларди. Айни вақтда унинг 18 ёшли ўғли Диёр Холматов «Пахтакор»да тўп тепмоқда. 2020 йилги мавсумда дебют қилган футболчи, бу йили жамоанинг деярли асосий таркибидан жой олди. Қайд этиш керак, Диёр Ўзбекистон фуқароси ва у отасидан фарқли равишда Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳаракат қилиш имкониятига эга.

    Драган Черан (Сербия)

    Клублари: «Насаф», «Пахтакор»

    Фото: «Пахтакор» ФК

    Фото: «Пахтакор» ФК

    Драган Черан Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги энг яхши легионери эканлиги борасида ҳеч кимда ортиқча шубҳа бўлмаса керак. Бунга унинг кетма-кет икки мавсумдан бери чемпионат тўпурари бўлиб келаётгани ҳам яққол мисол бўла олади: сербиялик 2019 йилда 23 та гол урган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 21 тани ташкил қилди. Ўзбекистондаги фаолиятини 2016 йилда Қаршининг «Насаф»ида бошлаган Черан орадан икки йил ўтиб, «Пахтакор»га ўтади. У пойтахт клубида ҳам жамоанинг асосий фигураларидан бирига айланди ва «шерлар»нинг сўнгги йиллардаги ғалабаларига ўзининг улкан ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ўзбекистон чемпионатини мунтазам кузатиб борадиган мухлислар биладики, айни дамда биринчиликда Черан даражасидаги ва унинг майдондаги функцияларини бажара оладиган ўйинчи йўқ. Ҳатто Чераннинг ёрқин ўйинлари сабаб миллий терма жамоанинг собиқ мураббийи Вадим Абрамов уни маҳаллийлаштириш ҳақида ўйлаб кўрганди.

    Черан 33 ёшда бўлишига қарамай ҳамон яхши спорт формасини ушлаб турибди ва яна 2-3 йил давомида Суперлига даражасида ўйнаши мумкин.

    Ривалдо (Бразилия)

    Клуби: «Бунёдкор»

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ҳозиргача Ўзбекистонга ишлаш (футбол ўйнаш) учун келган энг машҳур ва энг кучли легионер Ривалдо 2008 йилда «Бунёдкор» билан шартнома имзолаб, 2010 йилгача «қалдирғочлар» шарафини ҳимоя қилади. Бу вақт оралиғида у икки бор Ўзбекистон чемпиони бўлади ва бир қанча шахсий ютуқларни қўлга киритади. У билан бирга ўйнаган маҳаллий футболчилар Бразилиядан келган ўйинчилардан фақат Ривалдо ўз ишига профессионал ёндашганини таъкидлаган. Гарчи, «Бунёдкор» 1999 йилги «Олтин тўп» соҳиби билан ёруғ юз билан хайрлашмаган бўлса-да, клуб ва мухлислар у ҳақида илиқ хотираларга эга.

    Терма жамоада ҳам, клуб даражасида ҳам исталган футболчи ҳавас қилиши мумкин бўлган натижаларга эришган собиқ юлдузнинг Ўзбекистонга нима сабабдан келгани маълум. Аммо унинг келиши барибир ўзбек футболига қандайдир бир учқун бера олганди. Ўша пайтларда Тошкент дербиси деб ном олган «Пахтакор» ва «Бунёдкор» қарама-қаршилиги ўзининг энг юқори чўққисига чиққанди, икки жамоа ўртасидаги беллашувлар том маънода шиддатли тарзда ўтарди. Вилоятларда ўтадиган «Бунёдкор» иштирокидаги ўйинларга-ку кўпчилик мухлислар айнан Ривалдо ва унинг бразилиялик шерикларини кўриш учун ҳам келарди. Ривалдо эса Ўзбекистондаги икки йили давомида Европа майсалари билан солиштиришга арзимайдиган ўнқир-чўнқир майдонларда истаган ишини қилди. «Бунёдкор»дан кетгач, «қийшиқ оёқли ўрдак» (Ривалдонинг лақаби шундай эди) Ангола чемпионатида ҳам ўйнашга муваффақ бўлди.

    Билол Эркин тайёрлади

    «Ўзбек Марадонаси»дан ҳақиқий ватанпарваргача: Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардорлари ҳақида

    14.07.2021, 15:02   Изоҳ (0)   22573
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Евро ва Копа ғолиблари ўртасида «чемпионлар дуэли», ўз номини ўзгартирган «Бухоро» ҳамда «Реал»даги янги можаро. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    14.07.2021, 07:23

    Энг қўпол ўйинчи ким, гол уриш бўйича қайси клуб ва лигалар етакчи, голлар қай вақтда кўпроқ урилди? Евро—2020 нинг барча рақамлари битта саҳифада (фото)

    13.07.2021, 20:14

    «Ўзбек Марадонаси»дан ҳақиқий ватанпарваргача: Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардорлари ҳақида

    13.07.2021, 15:02

    «Навбаҳор» кўригидан ўтаётган бразилиялик футболчилар, жарроҳлик столига ётган Конор Макгрегор ва ғалабасини Марадонага бағишлаган Месси. Энг сўнгги спорт янгиликл...

    12.07.2021, 22:01

    Ўз исмини ёқтирмайдиган Хамес Родригес ҳақида сиз билмаган 8 факт

    12.07.2021, 20:19

    Элдор Шомуродов юк ташувчи мотороллерда россиялик блогер билан пойга ўйнади (видео)

    12.07.2021, 17:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.