• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Евро ва Копа ғолиблари ўртасида «чемпионлар дуэли», ўз номини ўзгартирган «Бухоро» ҳамда «Реал»даги янги можаро. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 14 июль тонгининг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    «Бухоро» футбол клубининг номи «Нурафшон»га ўзгартирилди. Бу ҳақда клубнинг 13 июль куни ўтказилган мажлисида эълон қилинди, дея хабар қилмоқда «Championat.asia». Шунингдек, мазкур йиғилишда Тожикистон терма жамоаси собиқ устози Усмон Тошев «Нурафшон» клуби бош мураббийи этиб тайинланган. Апрель ойида клуб Тошевни жамоа бош директори лавозимига тайинланганини эълон қилганди.

    Қайд этиш керак, Бухоро вилоятининг бош клуби 1989—1997 йиллар давомида «Нурафшон» деб аталган. Жамоа бу вақт ичида ўз тарихидаги энг яхши натижаларни қайд этган.

    Олмалиқнинг «ОКМК» клуби 2021 йилги мавсумнинг дастлабки қисмини «Андижон»да ўтказган италиялик ҳужумчи Мартин Боакени ўз сафига қўшиб олди. 26 ёшли футболчи «кончилар» билан «0,5+1» кўринишида шартнома имзолаган. Боаке жорий мавсум Суперлигада 12 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган. Аввалроқ «Андижон»нинг бошқа футболчи Жасур Жалолиддинов Тошкентнинг «Локомотив» клубига йўл олиши маълум бўлганди.

    Фото: «ОКМК» ФК

    Фото: «ОКМК» ФК

    Жаҳон

    «Реал» президенти Флорентино Перес навбатдаги можаро марказида қолди. El Confidencial нашри функционернинг 2006 йил сентябрда жамоанинг ўша вақтдаги футболчилари Икер Касильяс ва Рауль борасида кескин фикрлар билдирган аудиёзувини эълон қилди. 2006 йилда Перес мадридликлар президентлигидан кетганди ва шу аудиоёзувда Раулни бунга сабабчи қилиб кўрсатган.

    «Касильяс — «Реал» учун дарвозабон эмас. У бизнинг энг катта муваффақиятсизлигимиз. Уни жуда қаттиқ ҳимоя қилишади. Бу энг буюк фирибгарликлардан бири, иккинчи эса — Рауль. «Реал» тарихидаги икки буюк фирибгар», — дейди Флорентино Перес аудиоёзувда.

    2006 йилда Рауль «Реал»да 12 мавсум ҳаракат қилган ва сўнгги икки йилда жамоа сардори эди. Касильяс эса 9 йил давомида мадридликлар сафида ҳаракат қилганди. Кейин дарвозабон сардорлик боғичини олган. Айни вақтда ҳар икки собиқ футболчи «Реал» тизимида ишламоқда. Рауль «Кастиля» бош мураббийи бўлса, Касильяс 2020 йилда «Реал» фонди бош директори ўринбосарлигига тайинланганди.

    «Реал» Пересга қарши ва уни имижини туширишга режали ҳаракатлар бўлаётганини тахмин қилмоқда, клуб бунда Суперлига лойиҳаси душманларининг қўли бор, деб ҳисобламоқда.

    УЕФА Евро—2020 рамзий терма жамоасини эълон қилди. Қизиғи, ундан мусобақа тўпурарлари Криштиану Роналду ва Патрик Шик ўрин олмади. Роналду фаолияти давомида иккинчи марта Европа чемпионати рамзий термасига киритилмади. Биринчи марта португалиялик футболчи 2008 йилги мусобақада топ-11 ликдан жой ололмаганди. Эслатиб ўтамиз, бу Роналду учун бешинчи Евро бўлганди.

    Дарвозабон: Жанлуижи Доннарумма (Италия);

    Ҳимоячилар: Кайл Уокер, Ҳарри Магуайр (иккиси Англия), Леонардо Бонуччи, Леонардо Спинаццола (иккиси Италия);

    Яримҳимоячилар: Жоржиньо (Италия), Пьер-Эмиль Ҳёйбьерг (Дания), Педри (Испания);

    Ҳужумчилар: Раҳим Стерлинг (Англия), Федерико Кьеза (Италия), Ромелу Лукаку (Бельгия).

    Фото: УЕФА

    Фото: УЕФА

    КОНМЕБОЛ Копа Америка—2021 рамзий терма жамоасини тузди

    Дарвозабон: Эмилиано Мартинес (Аргентина);

    Ҳимоячилар: Маурисио Исла (Чили), Кристиан Ромеро (Аргентина), Маркиньос (Бразилия), Первис Эступиньян (Колумбия);

    Яримҳимоячилар: Родриго Де Пауль (Аргентина), Каземиро (Бразилия), Ёсимар Йотунь (Перу);

    Ҳужумчилар: Лионель Месси (Аргентина), Неймар (Бразилия), Луис Диас (Колумбия).

    Фото: Twitter/@Copaamerica

    Фото: Twitter/@Copaamerica

    Евро—2020 ва Америка Кубоги—2021 чемпионлари ўртасида учрашув ўтказилиши мумкин. TyC Sports’нинг хабар қилишича, КОНМЕБОЛ бу борада УЕФАга таклиф билан чиққан. Бироқ тиғиз тақвим сабаб учрашувни 2021 йилда ўтказиш иложсиз. Ўйин 2022 йилда бўлиб ўтиши мумкин. Икки мамлакат федерациялари УЕФАнинг жавобини кутиб ўтирмоқчи эмас ва ўзаро ўртоқлик ўйини ташкил этиш борасида музокараларни бошлаган, дея хабар қилди журналист Тариқ Панжа. Айтилишича, бу ўйин Диего Марадона хотирасига бағишланади.

    Маркус Рэшфорд узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкин. «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси елкасидаги жароҳат сабаб операция қилиниши кутилмоқда, дея хабар қилмоқда The Telegraph. Тиббий кўрикдан кейин Рэшфорднинг 2020 йил ноябрида олган жароҳати ёмонлашгани маълум бўлди. Футболчи операция қилинадиган бўлса, октябрь ойига қадар майдонга туша олмайди.

    14.07.2021, 07:23   Изоҳ (0)   35252
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Энг қўпол ўйинчи ким, гол уриш бўйича қайси клуб ва лигалар етакчи, голлар қай вақтда кўпроқ урилди? Евро—2020 нинг барча рақамлари битта саҳифада (фото)

    13.07.2021, 20:14

    «Ўзбек Марадонаси»дан ҳақиқий ватанпарваргача: Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардорлари ҳақида

    13.07.2021, 15:02

    «Навбаҳор» кўригидан ўтаётган бразилиялик футболчилар, жарроҳлик столига ётган Конор Макгрегор ва ғалабасини Марадонага бағишлаган Месси. Энг сўнгги спорт янгиликл...

    12.07.2021, 22:01

    Ўз исмини ёқтирмайдиган Хамес Родригес ҳақида сиз билмаган 8 факт

    12.07.2021, 20:19

    Элдор Шомуродов юк ташувчи мотороллерда россиялик блогер билан пойга ўйнади (видео)

    12.07.2021, 17:59

    Элдор Шомуродов А Сериядаги энг яхши 3 ҳужумчи номини айтди

    12.07.2021, 16:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.