Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Наргиза Салмонова Истанбулда ўзини таъсирлантирган ҳолатлардан бирини фолловерларига сўзлаб берди.

Фото: Instagram

Юлдуз Усмонова фитнес билан шуғулланаётгани акс этган видео билан бўлишиб, барчани спорт билан шуғулланишга ундади.

Севара Назархон айрим мураккабликларига қарамай ҳаётни севиши ҳақида пост ёзди.

Фото: Instagram

Дурдона Қурбонова ўзбек шоу-бизнесида уни ёқтирмайдиган ҳамкасблари ҳақида гапирди.

Хонанда Райҳон Москва бўйлаб сайр қилмоқда.

Фото: Instagram

Шаҳло Зоирова ҳам Москвага саёҳатини фолловерлари билан баҳам кўрди.

Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен оилавий дўстлари билан ҳордиқ чиқармоқда.

Фото: Instagram

Жасур Умиров «Дарё эдим» деб номланган янги қўшиғини тақдим этди. Унда хонанда «ҳаммани Худога солгани» ҳақида куйлайди.

Нилуфар Усмонова ҳам Москва шаҳрида бўлиб турибди.

Фото: Instagram

Ҳалима Ибрагимова «Ҳақиқий ҳаёт» реалити-шоусида иштирок этмоқда. У кўрсатув ижодкорларига ўз уйини кўрсатди.

Хонанда Ҳадича турмуш ўртоғини хотирлади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Имрон тўйига келган барча ҳамкасбларига шахсан ўзи пул қистираётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.

Актриса Баҳора Арслонова «Мендирман Жалолиддин» сериалини ўзбек кино ижодкорлари ҳам бемалол суратга оларди, деган фикрда. Сериалда бош ролни турк актёри ўйнагани ҳам унга эриш туюлган.