• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    4 та супер тўқнашув, Бабаяннинг қайтиши ва футболчиларини сотишда давом этаётган «Барселона». Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 10 июль кунининг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Токио—2020 Олимпиадасига йўл оладиган барча ўзбекистонлик спортчилар номи маълум бўлди. Ўзбекистон делегацияси 17 хил спорт тури бўйича умумий 71 та йўлланмага эга чиқди. Лицензия сони бўйича рекорд такрорланган бўлса, спорт турлари бўйича янги рекорд қайд этилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Самвел Бабаян «Навбаҳор» клубида маслаҳатчи мураббий сифатида иш бошлади. 50 ёшли мутахассис 10 июль куни клуб аъзоларига таништирилган.

    Жаҳон

    11 июль куни тонгдан тунгача спорт оламини улкан тўқнашувлар кутиб турибди.

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Аввалига Копа Америка Кубоги финали доирасида Аргентина — Бразилия учрашуви бўлиб ўтади, мазкур баҳс тугаганидан бироз ўтиб UFC юлдузлари Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасидаги жанг ўтказилади. Якшанба оқшомида теннис бўйича Уимблдон мусобақаси финалида Новак Жокович ва Маттео Берреттини ўзаро тўқнаш келади. Уик-эндни Италия ва Англия терма жамоалари ўртасида Евро—2020 финали якунлаб беради. Қайд этиш керак, сўнгги икки ўйин Англия пойтахти Лондонда бўлиб ўтади.

    Аргентина ва Бразилия Америка Кубоги мусобақасида ўзаро 33 марта тўқнаш келади. Уларнинг 15 тасида Аргентина, 10 тасида Бразилия ғалаба қозонган, 8 ўйин дуранг билан тугаган. КОНМЕБОЛ финал олдидан мусобақанинг энг яхши ўйинчилари номини маълум қилди. Унга кўра, Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ва Бразилия форварди Неймар мусобақанинг энг яхши ўйинчиси номига лойиқ кўрилган.

    Лионель Месси ўз эҳтиросларини ҳар доим ҳам намойиш қилавермайди. Бироқ бир ҳодисадан кейин футбол олами илк бор Мессининг омма олдида йиғлашига гувоҳ бўлади... (Давомини ўқиш)

    Фото: Instagram/@azzurri

    Фото: Instagram/@azzurri

    Евро—2020 чорак финалида оғир жароҳат олиб сафдан чиққан Леонардо Спинаццола Италия терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун финалга ташриф буюрди. Футболчи Бельгияга қарши ўйинда товон пайларини жиддий шикастлаб олганди. Аввалроқ у муваффақиятли операция қилинди. Футболчи 6 ойдан бир йилгача майдонга туша олмайди.

    Трансфер янгиликлари

    «Барселона» Месси билан янги шартнома имзолаш учун футболчиларини сотишда давом этмоқда. Бу сафар каталонлар ҳимоячи Карлес Аленьяни «Хетафе»га қўйиб юборди. Трансфер келишувига кўра, каталон клуби кейинги трансфердан 50% улушга эга бўлади. Шунингдек, «Барса»да Аленьяни қайта сотиб олиш ва унинг бошқа клубга трансферини тақиқлаш ҳуқуқи бўлади. Футболчи «Хетафе» билан 5 йиллик шартнома имзолаган. Аввалроқ жамоа Хуниор Фирпо, Конрад де ла Фуэнтени сотиб юборган, Францишку Тринкауни ижарага берган ва Матеус Фернандес билан шартномани бекор қилганди.

    Mundo Deportivo’нинг хабарига кўра, «Барселона» ҳужумчи Антуан Гризманни «Атлетико» ярим ҳимоячиси Сауль Нигесга алмашмоқчи. Бу орқали каталонлар ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш билан бирга, маошлар ведомостини қисқартириш ниятида.

    Теннис

    Фото: АP

    Фото: АP

    Жокович афсонавий рекорд арафасида. Новак Жокович «Улкан тож» туркумидаги мусобақа финалига 30 марта чиқди. Унинг ҳисобида 19 та «Улкан тож» бор ва Берреттинига қарши баҳсдаги ғалаба орқали Новак 20 та «тож»га эга чиққан тарихдаги илк теннисчи бўлади. Шунингдек, сербиялик ракеткачи кетма-кет учинчи марта Уимблдон ғолиблигини қўлга киритиши мумкин, 2018 ва 2019 йилги мусобақада Жокович чемпион бўлганди. Аввалроқ Новак Ролан Гаррос мусобақасида ҳам ғолиб чиққанди.

    Барча мусобақаларнинг онлайн жадваллари, ўйинлар тақвими, тўпурарлар рўйхати энди битта жойда — кўриш.

    11.07.2021, 00:33   Изоҳ (0)   50140
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Америка Кубоги—2021 финалида юлдузлар тўқнашуви: Месси бошлиқ Аргентина амалдаги чемпион Бразилияга қарши

    10.07.2021, 22:38

    Трилогия: Конор Макгрегор 11 июль тонгида UFC 264 доирасида Дастин Порьега қарши жанг қилади

    10.07.2021, 21:02

    Расман: Самвел Бабаян «Навбаҳор» мураббийлар штабида иш бошлади

    10.07.2021, 20:13

    Токио—2020 Олимпиадаси йўлланмасига эга чиққан ўзбекистонлик спортчилар якуний рўйхати маълум бўлди. Спорт турлари сони бўйича янги рекорд қайд этилди

    10.07.2021, 18:01

    Қаттиққўл отаси сабаб юлдузга айланган, ЕЧЛда Максим Шацкихнинг рекордини янгилаган Сон Ҳён Миннинг ҳаёт йўли

    10.07.2021, 14:22

    Чемпионга қарши жанг қиладиган 41 ёшли ўзбекистонлик боксчи, Копа Америка—2021 нинг дастлабки совриндори ва Тайсон Фьюрининг бекор бўлган жанги. Энг сўнгги спорт я...

    10.07.2021, 10:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.