Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 8 июль куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини оширди.
Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 620 сўмга сотиб олишни, 10 675 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, май ойида доллар курси 10 650 сўмга қадар кўтарилган, июнь бошида эса 10 600 сўмга қадар тушганди. 15 июнь куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курси яна 10 660 сўмга қадар ошди.
Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:
- «Агробанк» сотиб олиш — 10 600, сотиш — 10 670;
- Asia Alliance Bank: сотиб олиш — 10 610, сотиш — 10 670;
- NBU: сотиб олиш — 10 620, сотиш – 10 675;
- Orient Finans Bank: сотиб олиш — 10 570, сотиш — 10 670;
- «Савдогар банк»: сотиб олиш — 10 620, сотиш — 10 675.
Изоҳ (0)