• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Президент Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонунни имзолади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июнь куни Президент Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат 2020 йилнинг 26 декабрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 29 май куни Сенат томонидан маъқулланган эди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Gazeta.uz»нинг таъкидлашича, қонунни қабул қилиш зарурати 2018 йилнинг январь ойида ташкил этилган Ўзбекистон Президенти Давлат хавфсизлик хизмати фаолияти давлат раҳбарининг ёпиқ қарорлари билан тартибга солингани, очиқ тарздаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эмаслиги билан асосланди.

    Қонун 8 боб, 49 моддадан иборат бўлиб, ПДХХнинг асосий вазифалари, фаолиятининг асосий йўналишлари ва принциплари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қўриқланадиган шахслар ва объектлар, жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар, совуқ ўқотар қуролларни қўллаш шартлари ва бошқаларни қамраб олган.

    Ҳужжатга мувофиқ, ПДХХга Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис бошчилик қилади. ПДХХ бевосита Президентга бўйсунади ва унга ҳисобдор. Унинг фаолияти устидан назорат бош прокурор ва унга бўйсунадиган прокурорлар томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади. ПДХХ ҳарбий хизматчиларининг қонуний талаблари фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурий.

    ПДХХ томонидан қўриқланадиган шахслар қуйидагилардан иборат:

    • Президент сайлови натижалари МСК томонидан расман эълон қилинган кундан эътиборан Ўзбекистон Президенти ва унинг оила аъзолари;
    • Собиқ президент ва унинг бутун ҳаёти давомида оила аъзолари;
    • Янги сайланган президент лавозимига киришгунига қадар президент вазифаларини ва ваколатларини бажарувчи шахс;
    • Ўзбекистон ҳудудида бўлган вақтда чет давлатларнинг, ҳукуматларнинг, парламентларнинг, халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари, чет давлатларнинг бошқа сиёсий ва жамоат арбоблари, шунингдек, уларга ҳамроҳлик қилаётган оила аъзолари.
    ПДХХ ҳуқуқлари қаторидан тезкор қидирув ҳамда контрразведка фаолиятини олиб бориш, терговга қадар текширув ўтказиш, гумондор, ҳуқуқбузарлик содир этаётган ёки содир этган шахсларни ушлаб туриш, қўриқланадиган шахслар турган объектлар, ҳаракатланиш йўналишлари ва уларга туташ ҳудудлар устида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишни тақиқлаш, навигация сигналларига тўсиқ қўйиш, шунингдек, мазкур аппаратларга шикаст етказиш ёки уларни йўқ қилиш кабилар ўрин олган.

    ПДХХ мажбуриятлари қаторига қўриқланадиган шахслар ва объектлар хавфсизлигини таъминлашдан ташқари, терроризмга қарши курашиш, қўриқланадиган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматига таҳдидларнинг (тажовузларнинг) олдини олиш ҳамда чоралар кўриш юзасидан мониторингни амалга ошириш киради.

    ПДХХ ҳарбий хизматчилари жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар, совуқ ва ўқотар қуролларни қўллаш ҳуқуқига эга.

    Эслатиб ўтамиз, Президент Давлат хавфсизлик хизмати 2018 йил февраль ойида ташкил этилган. 2019 йил августида Давлат хавфсизлик хизматининг президент, унинг оила аъзолари, шунингдек, хорижий давлатлар раҳбарларини Ўзбекистонга ташрифлари чоғида ҳимоя қилиш бўйича ваколатлари ПДХХга ўтказилди.

    Мавзуга доир: 

    • Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги вазият юзасидан фикр билдирди
    • Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан Афғонистоннинг шимолий ҳудудларидаги вазиятни муҳокама қилди

    06.07.2021, 22:24   Изоҳ (0)   70445
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда нима учун кучайтирилган карантин жорий этилмаётганига изоҳ берилди

    06.07.2021, 21:43

    Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими 2022 йил 1 январдан жорий этилади

    06.07.2021, 21:31

    Ўзбекистонда энди коррупционeрлар «қора рўйхати»га тушган шахслар қатор ҳуқуқлардан маҳрум этилади

    06.07.2021, 21:19

    Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси раиси Волкан Бозкирни қабул қилди

    06.07.2021, 21:07

    Тошкент метрополитени ходимлари ойлигини ошириш режалаштирилмоқда

    06.07.2021, 20:42

    Қамчиқ довонида Nexia ёниб кетди. Машинадаги 5 киши чиқиб олишга улгурган

    06.07.2021, 20:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади




    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.