• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россияда COVID-ўлимлар бўйича кунлик рекорд янгиланди, Мексика ва Ҳиндистонда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш бошланди. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 184 186 274 кишини ташкил қилмоқда, шуларнинг 3 985 486 нафари касалликдан вафот этган. Касалланиш ҳолатлари сони бўйича АҚШ (33,7 миллион), Ҳиндистон (30,6 миллион), Бразилия (18,7 миллион), Франция (5,8 миллион) ва Россия (5,5 миллион) етакчилик қилмоқда.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Россияда сўнгги бир кеча-кундузда 737 киши COVID-19 туфайли вафот этди. Бу коронавирусдан кунлик ўлимлар сони бўйича рекорд кўрсаткич, чунки пандемия бошидан буён мамлакатда бир кунда 700 ва ундан ортиқ ўлим қайд этилмаган эди.

    Аввалги рекорд 3 июлда ўрнатилган, ўшанда 697 киши касаллик қурбони бўлган.

    Сўнгги 24 соат ичида COVID-19’дан энг кўп ўлим одатдагидек Москва ва Санкт-Петербургга тўғри келди. Ўтган кун давомида Москвада 114 бемор вафот этган бўлса, Санкт-Петербургда 99 киши касаллик қурбони бўлди. Шунингдек, рекорд даражада ўсишга вилоятлардаги ўлимлар сони ҳам ҳисса қўшган, хусусан, Иркуцк вилоятида (33 киши), Нижегородда (26), Бурятияда (24), Краснодар ўлкасида (23), Пенза вилояти (22) ва Москва вилоятида энг кўп ўлимлар қайд этилган.

    Россия федерал оператив штаби маълумотларига кўра, мамлакатда пандемия бошланганидан бери COVID-19 қурбонларининг умумий сони 139 316 кишини ташкил қилмоқда.

    Ўтган кун давомида Россияда коронавирус юқтириш бўйича 23 378 та янги ҳолат аниқланиб, инфекция юқтирганларнинг умумий сони 5,658 миллиондан ошган.

    Мавзуга доир: Россияда кетма-кет учинчи кун COVID-ўлимлар сони антирекорд ўрнатди. Москвада коронавирусга қарши қайта эмлаш бошланди

    Мексиканинг Laboratorios de Biologicos y Reactivos de Mexico (BIRMEX) фармацевтика компанияси томонидан Россиянинг «Спутник V» коронавирусга қарши вакцинаси ишлаб чиқарилди. Ушбу препаратлардан маҳаллий аҳолини эмлаш учун фойдаланилади. Вакциналар Россия тўғридан-тўғри инвестиция фонди (РТИФ) билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда.

    «‘Спутник V’ бир неча ойдан буён Мексикада муваффақиятли қўлланиб келинмоқда ҳамда хавфсизлик ва самарадорликнинг ажойиб кўрсаткичларини намойиш этмоқда», — деди РТИФ бош директори Кирилл Дмитриев.

    «Спутник V» вакцинаси 2021 йилнинг 3 февралида қўшимча клиник синовларсиз тезлаштирилган процедура доирасида Мексикада рўйхатдан ўтказилган. Мексика «Спутник V»ни рўйхатдан ўтказган ва ишлаб чиқаришни бошлаган Шимолий Америкадаги биринчи давлат бўлди.

    Мавзуга доир: Мексика президентида коронавирус аниқланди

    Ҳиндистонда ҳам «Спутник V» вакцинасининг синов партияси ишлаб чиқарилди.

    «РТИФ ва Ҳиндистоннинг етакчи фармацевтика компанияларидан бири бўлган Morepen Laboratories компаниянинг Химачал-Прадеш штатида жойлашган заводида ‘Спутник V’ коронавирусга қарши вакцинасининг синов партияси ишлаб чиқарилганини эълон қилади», — дейилади РТИФ матбуот хизмати хабарида.

    Ишлаб чиқарилган вакциналар сифат назорати учун Гамалея марказига юборилади.

    Таъкидланишича, РТИФ ва Morepen Laboratories компанияси 2021 йилнинг июнь ойида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаган ва «ҳозирда технологияларни узатиш жараёнини фаол амалга оширмоқда».

    РТИФ, шунингдек, Ҳиндистоннинг бошқа энг йирик фармацевтика ишлаб чиқарувчилари: Gland Pharma, Hetero Biopharma, Panacea Biotec, Stelis Biopharma, Virchow Biotech билан ҳам шартномалар имзолаган. Ушбу ҳамкорлик Ҳиндистонга ҳар йили ўз ҳудудида 850 миллион дозадан ортиқ «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқаришга имкон беради, дейилади матбуот хизматида.

    Мавзуга доир: Ҳиндистонда сўнгги уч кундан буён илк бор энг кам одамда COVID-19 аниқланди ва эмланиш бўйича рекорд ўрнатилди

    Шунингдек:
    • Индонезияда 6 июлдан мамлакатга келган хорижлик сайёҳлардан коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлик тўғрисида сертификат талаб қилиш бошланди. Бундан ташқари, мамлакатга кириш учун иккита ПЗР-тестидан ва саккиз кунлик карантиндан ўтиш керак. Россиянинг «Спутник V» вакцинаси Индонезия ҳукумати томонидан тасдиқланмагани сабабли ушбу вакцина сертификати мамлакатга кириш ҳуқуқини бермайди. Таъкидланишича, коронавирусга топширган тести натижалари ижобий чиққан чет элликларнинг барчаси ўз маблағлари ҳисобидан касалхонага ёки ковид-меҳмонхонага икки ҳафтага жойлаштирилади
    • Франциянинг Sanofi компанияси коронавирусга қарши ишлаб чиққан вакцинаси клиник синовларининг учинчи босқичини бошлади. Декабрь ойида Франция COVID-19’га қарши ўз вакцинасини қўллай бошлаши мумкин. Pfizer-BioNTech, AstraZeneca, Moderna ва Janssen вакцинасидан фарқли ўлароқ, француз вакцинасида мРНК технологияси қўлланилмайди. Препарат гриппга қарши замонавий вакциналар сингари рекомбинант оқсилга асосланган бўлади. Ундаги махсус модда — адвуянтом ёрдамида иммунитетнинг жавоби фаол ва узоқроқ давом этади. Шунингдек, Франция вакцинасининг афзалликлари орасида уни ишлаб чиқариш арзон бўлиши ва препаратни сақлаш тартиби соддароқ бўлиши кузда тутилган. Вакцинанинг арзонлиги дунёдаги кам ривожланган давлатларга ёрдам бериши мумкин.
    • Кембриж герцогиняси Кейт коронавирус билан касаллангани тасдиқланган одам билан алоқада бўлганидан сўнг ўзини ўн кунлик изоляцияга олди. 6 июль куни у турмуш ўртоғи, шаҳзода Уильям билан Миллий соғлиқни сақлаш хизматининг 73 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиши керак эди. Кенсингтон саройи герцогиняда касаллик аломатлари йўқлигини таъкидламоқда, аммо Кейт қоидаларга содиқ қолади. У 2 июль куни кечқурун ўзини изоляцияга олган. Аввалроқ Кейт ва Уильям коронавирусга қарши эмланган эди.

    06.07.2021, 18:09   Изоҳ (0)   12185
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркманистон Афғонистон билан чегара ҳудудидаги ҳарбий сафарбарликни кучайтиради

    06.07.2021, 17:33

    АP: АҚШ ҳарбийлари Афғонистондаги Баграм авиабазасини огоҳлантиришсиз тарк этган

    06.07.2021, 17:21

    Евроиттифоқ Афғонистонга очликка қарши курашиш учун 25 млн евро ажратади

    06.07.2021, 15:25

    Россиянинг Камчатка ўлкасида бортида 28 киши бўлган самолёт денгизга қулаб тушди

    06.07.2021, 14:41

    ЖССТ: дунёда COVID-19 билан касалланиш даражаси барқарорлашди

    06.07.2021, 14:12

    Туркияда сайёҳлар ўтирган қайиқ чўкиб кетди. 2 ёшли бола ҳалок бўлди (видео)

    06.07.2021, 13:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Бразилия товарларига 50 фоиз бож солиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 10 июл, 08:50

    Канада ва Мексика аҳолисининг ярмидан кўпи АҚШни асосий таҳдид деб ҳисобламоқда

    Дунё | 10 июл, 08:30

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” “Реал”ни тор-мор этиб, мусобақа финалига йўл олди (видео)

    Спорт | 10 июл, 08:01

    “Жорий йил охиригача иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тўловлари бир мартадан ортиқ оширилмайди” — Илҳом Тўраев

    Ўзбекистон | 10 июл, 08:00

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.