Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Sliverstone Auctions аукциони уйи томонидан ташкиллаштирилган The Classic Sale савдолари орқали ташқи кўриниши классик Land Rover Defender’га ўхшаш Bowler CSP V8 Prototype P1 пойга йўлтанламаси сотувга қўйилди. Тажрибали нусха Bowler’нинг патентланган Cross Sector Platform (CSP) шассисида яратилган, беш литрли V8 дивгатели билан жизоҳланган ва Tuareg Rally ёки Baja Aragon ралли-рейдларининг техник регламентига мос келади. Машинани 120—150 минг фунт стерлингга сотиш режалаштирилган, деб хабар беради Motor.

Фото: Silverstone Auctions

Фото: Silverstone Auctions

Bowler компанияси 1985 йилдан буён Land Rover моделлари базасида спорт йўлтанламасларини яратиш билан шуғулланиб келади. 2019 йилда устахонани Jaguar Land Rover ўзига қўшиб олган бўлиб, уни Special Vehicle Operations бўлинмасининг бир қисмига айлантирган. Янги мақомда Bowler махсус лойиҳаларда иштирок этади, шунингдек, Ineos Grenadier’га рақобатчи бўлган классик Defender’ларни қайта яратади. Янги Defender’лар асосини 2014 йилги CSP шассилари ташкил этади.

Фото: Silverstone Auctions

Фото: Silverstone Auctions

Шу билан бирга, сотувга қўйилган модель коллексион нусха эмас. Масалан, машинанинг ҳозирги эгаси, Bowler’нинг собиқ директори Ричард Хейуорд унда 2019 йилги British Cross Country Championship’да чиқиш қилган. Хейуорднинг сўзларига кўра, бу компания томонидан яратилган энг тезкор ва ҳайратланарли автомобиллардан бири ҳисобланади. Ва айнан ушбу модель Jaguar’нинг 575 от кучига эга «саккизлик» компрессори билан жиҳозланган.

Фото: Silverstone Auctions

Фото: Silverstone Auctions

CSP 575 йўлтанламаси Bowler’нинг JLR таркибига киргандан кейинги биринчи лойиҳаси ҳисобланади. Унга Range Rover Sport SVR’нинг 5,0 литрли V8 двигатели ўрнатилган бўлиб, агрегат 575 от кучи ва 700 Нм айланувчи моментни тақдим этишга қодир.

Фото: Silverstone Auctions

Фото: Silverstone Auctions

Аввалроқ БМТ томонидан ҳарбий ҳаракатларда фойдаланилган зирҳли Land Rover Defender аукционга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.

Фото: Silverstone Auctions

Фото: Silverstone Auctions

Фото: Silverstone Auctions

Фото: Silverstone Auctions

Фото: Silverstone Auctions

Фото: Silverstone Auctions

Изоҳ
Асосий янгиликлар