Бухорода содир бўлган ЙТҲда оғир тан жароҳати олган йўловчи ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот гуруҳи раҳбари Улуғбек Шукруллаев хабар берди.
Таъкидланишича, 2021 йилнинг 25 июнь куни Шофиркон туманидаги «Дўрмон» МФЙ ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятига эга 4К-147-сонли автомобиль йўлининг 7-километрида иккита Nexia ўзаро тўқнашиб кетган.
«Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки автомашина ҳам жиддий талафот кўрган. Натижада йўналишли таксида бўлган бир нафар йўловчи оғир тан жароҳати олган. Ҳодиса туфайли атрофда тўпланган одамларнинг тезкор ёрдами билан ҳушсиз аҳволдаги йўловчи автомашина ичидан олиб чиқилган ва Шофиркон туман шифохонасига олиб борилган. Зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган беморнинг аҳволи яхшиланган», — дейди Улуғбек Шукруллаев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2021 йилнинг дастлабки беш ойи давомида Ўзбекистонда 2960 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилгани, улар оқибатида 770 киши ҳалок бўлиб, 2365 киши жароҳат олгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)