Apple компанияси ҳозирда бозордаги энг катта планшетлардан бирини тақдим этиб келмоқда. Компания бундан ҳам йирикроқ моделларни ишлаб чиқаришни бошлаши мумкин, деб ёзади IXBT.
Ҳозирда iPad Pro’га диагонали 12,9 дюймга тенг дисплей ўрнатилган бўлиб, у бозордаги энг катта планшет ҳисобланади. Авваллари ишлаб чиқарувчи ушбу йўналиш бўйича қатор тажрибаларни амалга оширган, бироқ ҳозирда улар йўқ. Аммо Bloomberg журналистининг ҳисоблашича, Apple айни кунларда бўлажак iPad’лар дизайнига оид вариантларни, жумладан, янада каттароқ экранга эга вариантни ҳам кўриб чиқмоқда.
Ҳозирча Apple бу борада дастлабки босқичда, шу сабабли 2021 йилда технологик гигантдан янгилик кутиш керак эмас. Бундан ташқари, кейинроқ шиша қопқоқли янгиланган iPad тақдим этилиши кутилмоқда, шундай экан, янги экранга эга моделлар фақат уч-тўрт йилдан кейин ишлаб чиқарилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, июнь бошларида Apple иккита планшети — iPad ва iPad mini’нинг базавий моделларини янгилаши, 2022 йилда эса янги iPad Pro версиясини тақдим этиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)