Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия ҳукумати 30 июнга қадар чет элликлар учун коронавирусга қарши пуллик эмланиш имкониятини тақдим этиши керак. Тегишли фармон мамлакат президенти Владимир Путин томонидан берилди, деб ёзади «РБК».

Фото: АГН «Москва»

Фото: АГН «Москва»

Шунингдек, 15 июлгача ҳукумат меҳнат муҳожирларини COVID-19’га қарши вакцинация қилишни ташкиллаштириши ва «тегишли тадбирларни молиялаштириш манбаларини аниқлаштириши керак».

Путин ҳукуматга чет элликларни, шу жумладан, меҳнат муҳожирларини эмлаш масаласини кўриб чиқишни июнь бошида Петербург иқтисодий форумидаги чиқиши чоғида топширган эди.

Бош вазир ўринбосари Татяна Голикова ҳукумат биринчи ўринда ҳозирда Россияда бўлган меҳнат муҳожирларини эмлаш имкониятини муҳокама қилишини айтди. Шунингдек, мамлакатда меҳнат муҳожирларини мажбурий вакцинация жорий қилинган ҳолда соддалаштирилган тартибда олиб кириш вариант кўриб чиқилмоқда, деди бош вазирнинг яна бир ўринбосари Марат Хуснуллин.

Хорижлик ишчиларни «Спутник Лайт» вакцинаси билан эмлаш режалаштирилмоқда. Ушбу вакцина «яқин кунларда» рўйхатдан ўтказилганидан кейин, Москвада муҳожирлар учун пулли вакцинация пунктлари очилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?