«Daryo» интернет-нашри томонидан Telegram платформасида ўтказилаётган «Янгиликларни ўқинг ва совғаларга эга бўлинг!» танловининг иккинчи ғолиби номи маълум бўлди. Иккинчи ҳафта ғолиби, қашқадарёлик Азамат Тўраев хизмат сафарида бўлганлиги боис соврин — iPhone 12 унинг турмуш ўртоғи Чўллиева Шаҳнозага топширилди.

«Янгиликларни ўқинг ва совғаларга эга бўлинг!» танлови 7 июнь куни бошланган бўлиб, беш ҳафта — 12 июлга қадар давом этади. Шартлар оддий — танлов учун махсус ишлаб чиқилган @daryo_konkurs_bot Telegram-ботига уланиш ва «Daryo» интернет-нашрининг Telegram’даги @daryo каналига обуна бўлиш кифоя.

Илк тўрт ҳафта давомида танлов иштирокчилари орасидан iPhone 12 смартфонининг бахтли соҳиблари тасодифий танлаш йўли билан (Random.org хизмати орқали) аниқланади. Сўнгги, бешинчи ҳафтада эса бош соврин — MacBook Air ноутбуки ўйналади. Дастлабки тўрт ҳафтада iPhone’ни қўлга киритганлар якунда MacBook’га ҳам даъвогарлик қила олади!

Танлов шартлари билан тўлиқ бу ерда танишиш мумкин.

«Daryo»нинг Telegram’даги каналига обуна бўлиб, «Янгиликларни ўқинг ва совғаларга эга бўлинг!» танловида қатнашинг ҳамда iPhone 12 смартфони ёки MacBook Air ноутбуки эгасига айланинг!

Чўллиева Шаҳноза:

Биз «Daryo» интернет-нашрининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига беш йилдан бери аъзомиз. Турмуш ўртоғим иккинчи iPhone 12 ғолиби бўлди. Хизмат сафарида бўлганлиги туфайли совринни биз олдик. «Daryo» интернет-нашрини ўқиб боришингизни тавсия қиламан. «Daryo.uz»нинг маълумотлари аниқ ва жуда қизиқарли. Сизларга ҳам шундай совриннинг ғолиби бўлишингизни тилаб қоламан. Биз жуда хурсандмиз!