Тошкентда 25 июндан энг харидоргир Аи-80 маркадаги бензин нархи 6000 сўмга кўтарилгани ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Маълум қилинишича, пойтахтдаги бир нечта ёнилғи қуйиш шохобчаларида қуйидагича янги нархлар ўрнатилган:- Аи-80 — 6000 сўм;
- Аи-92 — 7400 сўм;
- Аи-95 — 7800 сўм.
Нархларнинг ошишига сотувчи корхоналар томонидан улгуржи бензиннинг бошланғич нархлари кўтарилиши сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Биржада Аи-80 маркали автомобиль бензинининг тоннаси (ўртача 1293-1370 литр) ўртача 6 759,6 минг сўмдан 6 969,2 минг сўмгача кўтарилди. Шу муносабат билан ушбу маркали бензиннинг ўртача кунлик нархи ҳам мос тарзда 6 833,6 минг сўмдан 7 004,7 минг сўмгача кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда май ойи бошларида ҳам барча маркалардаги бензин нархи кўтарилганди.
Изоҳ (0)