Тошкент шаҳри «қизил», Самарқанд ва Тошкент вилояти «сариқ» ҳудуд этиб белгиланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.
Коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг соғайиш динамикаси ҳолатидан келиб чиқиб, ҳудудларни «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиш тартибига мувофиқ:
- «қизил» тоифадаги ҳудудга – Тошкент шаҳри;
- «сариқ» тоифадаги ҳудудларга – Самарқанд ва Тошкент вилоятлари кириши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 28 июндан карантин чекловлари кучайтирилади. Тошкент шаҳрига 28 июндан транспорт воситалари киришига ҳамда кўнгилочар ва овқатланиш объектлари фаолиятига чекловлар ўрнатилади.
Бундан ташқари, Тошкентда 18 ёшдан ошганлар 28 июндан коронавирусга қарши оммавий эмланади.
Изоҳ (0)