Республика махсус комиссиясининг тегишли қарори билан Ўзбекистондаги кўнгилочар ва овқатланиш объектлари фаолиятига баъзи чекловлар ўрнатилади.
Унга кўра:
- Республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, билярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарнинг ишлашига соат 08:00 дан 20:00 гача рухсат берилади;
- кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга ушбу муассасалар умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш белгиланди.
Бундан ташқари, Тошкентда 18 ёшдан ошганлар 28 июндан коронавирусга қарши оммавий эмланади.
Изоҳ (0)