13 июнь куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, йўлнинг чап томонидан ўнг томонига қараб кесиб ўтаётган пиёдаларни уриб юбормаслик учун Nexia ҳайдовчиси рулни кескин ўнг томонга буриши оқибатида автомобиль чуқурликка ағдарилиб тушган.

Бироқ унинг ортидан ҳаракатланиб келаётган бошқа бир Nexia пиёдаларни уриб юборган. Жабрланувчилар олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда тезликни меъёридан оширган Nexia пиёдани уриб юборгани, Янгийўлда йўлнинг қатнов қисмига ётиб олган пиёдани босиб кетиб, воқеа жойидан яширинган Nexia ҳайдовчиси қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.