Сурхондарёда ЙПХ ходимлари чақирув бўйича кетаётган тез ёрдам машинасини ўтказмагани ҳақида хабар берилганди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати уларга чора кўрилганини маълум қилди.
Ҳолат Термиз шаҳар Навбаҳор кўчасида содир бўлганди. ЙПХ ходими 15—17 июнь кунлари Сурхондарё вилоятида «Ёшлар фестивали» ўтказилгани муносабати билан йўлнинг ҳаракатланиш вақтинча чекланган қисмида чақирув бўйича манзилга кетаётган тез ёрдам машинасини ўтказмаган.
Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқда тарқалгач, кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлган.
Хабарда айтилишича, Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБнинг 21 июнь кунидаги хизмат текшируви хулосасига кўра инспекторлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, бошқарма ихтиёрига қолдирилди.
Сурхондарёда 1 миллион сўм пора олмаган ЙПХ инспектори телевизор билан мукофотлангани, Ангренда кунига 50 та баённома ёзиши айтилган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)