«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
13:49, 19.06.2021 51697

Жан-Клод Ван Даммнинг ўғли озарбайжонлик пианиночи қизга уйланди

Машҳур актёр ва режиссёр Жан-Клод Ван Дамм ўғлининг тўйида иштирок этиш учун АҚШни тарк этди. Ўғли Кристофер Ван Варенберг озарбайжонлик пианиночи Суада Гажизадега уйланди.

Фото: Legion-media

Туркияда турмуш қурган жуфтлик пандемия сабаб дабдабали тўйдан воз кечган.

Фото: «Lisa.ru»

Фото: «Lisa.ru»

Ёшлар Озарбайжоннинг Истанбулдаги бош консулхонасида никоҳдан ўтганидан кейин байрамни оила даврасида нишонлаган. Ижтимоий тармоқларда очиқ ҳавода зиёфат уюштирган келин-куёвнинг суратлари ва видео тарқалган.

Роликлардан бирида Жан-Клод Ван Даммнинг келини билан рақсга тушаётганини кўриш мумкин. Продюсер сифатида карьера қиладиган Кристофер Ван Даммнинг Глэдис Португез билан турмушидан дунёга келган. У умр йўлдош сифатида танлаган Суада фортепиано бўйича халқаро танловлар лауреати саналади.