Машҳур актёр ва режиссёр Жан-Клод Ван Дамм ўғлининг тўйида иштирок этиш учун АҚШни тарк этди. Ўғли Кристофер Ван Варенберг озарбайжонлик пианиночи Суада Гажизадега уйланди.
Туркияда турмуш қурган жуфтлик пандемия сабаб дабдабали тўйдан воз кечган.
Ёшлар Озарбайжоннинг Истанбулдаги бош консулхонасида никоҳдан ўтганидан кейин байрамни оила даврасида нишонлаган. Ижтимоий тармоқларда очиқ ҳавода зиёфат уюштирган келин-куёвнинг суратлари ва видео тарқалган.
https://www.instagram.com/p/CQOOWSklfj_/
Роликлардан бирида Жан-Клод Ван Даммнинг келини билан рақсга тушаётганини кўриш мумкин. Продюсер сифатида карьера қиладиган Кристофер Ван Даммнинг Глэдис Португез билан турмушидан дунёга келган. У умр йўлдош сифатида танлаган Суада фортепиано бўйича халқаро танловлар лауреати саналади.
Изоҳ (0)