Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эронда 18 июнь куни президент сайловида овоз бериш бошланди. Сайлов участкалари овоз берувчилар учун маҳаллий вақт билан 00:00 гача (Тошкент вақти билан 00:30) очиқ бўлади. Амалдаги президент Ҳасан Руҳоний ушбу лавозимни кетма-кет икки муддат эгаллагани туфайли сайловда қатнашмайди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Эрон президентлиги учун тўрт нафар номзод рақобатлашмоқда. Дастлаб, номзодлар етти киши бўлган, аммо сўнгги бир ҳафта ичида 3 киши ўз номзодини қайтариб олган.

Иброҳим Раисий президентлик пойгасида фаворит бўлиб турибди. АҚШ санкцияларига учраган 60 ёшли сиёсатчи 2019 йилдан бери Эрон суд ҳокимиятининг раҳбари бўлиб, ундан аввал бош прокурор вазифасини бажарган. Сайлов кампанияси давомида Иброҳим Раиси қашшоқлик ва коррупцияга қарши курашишга, тўрт йил ичида 4 миллион янги уй қуришга ва «Эронда кучли халқ ҳокимяти» қуришга ваъда берган.

2017 йилда ҳам Иброҳим Раисий президентлик учун номзодини қўйган, аммо Ҳасан Руҳонийга ютқазган эди. Раиси илгари Эрон ва олтита халқаро воситачилар ўртасидаги Эрон атом битимини қаттиқ танқид қилган. Бироқ энди у бошқа номзодлар сингари, агар АҚШ битимга қайтадиган бўлса, битим шартларини бажаришга тайёрлигини билдирмоқда.

Раисийдан кейинги ўринда 1980-90 йилларда Ислом инқилоби посбонлари корпусини бошқарган Муҳсин Ризоий президентлик учун кураш олиб бормоқда, аммо у Раисийдан анча орқада. Шунингдек, Эрон Марказий банкининг собиқ раҳбари Абдулнасир Ҳимматий ва парламент раиси ўринбосари Амир Ҳусайн Қозизода Ҳошимий ҳам сайловда номзод сифатида иштирок этмоқда.

Эрон президенти тўрт йиллик муддатга сайланади. Ғолиб бўлиш учун номзод камида 50 фоиз ва қўшимча битта овоз тўплаши керак.

Қонунга кўра, президент қуйидаги талабларга жавоб берадиган диний ва сиёсий арбоблар орасидан сайланиши керак: келиб чиқиши эронлик бўлган, Эрон фуқаролигига, ташкилотчилик қобилиятига, муносиб таржимаи ҳол ва тақвога эга бўлиши, дини ва эътиқоди Эрон Ислом Республикаси қадриятларига ва мамлакат расмий динига мос бўлиши керак.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...
Спорт
ЖЧ—2022 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди