Тошкент шаҳридаги Бўрижар каналида ФВВ ходимлари томонидан икки нафар фуқаро қутқариб қолинди, аммо ходимлардан бири сувда чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 8 июнь куни соат 15:16 ларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани «Юнус Ражабий» МФЙдан оқиб ўтувчи Бўрижар каналида тақиқланган жойда сувга тушган фуқаро чўкишни бошлаган. Бу вақтда айнан ушбу ҳудудда назорат олиб бораётган Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг икки нафар ходими чўкаётган фуқарони кўриб, қутқарув ишларини амалга оширган.
Қутқарув жараёнида ФВВ ходимлари А.Азимхўжаев ва I.Муродов фуқаро С.Қ.ни (аёл) қутқариб қолган. Шундан сўнг аввал унинг ёнидаги фуқаро Ф.К. (эркак) кейинчалик С.Қ. ўзбошимчалик билан такроран ўзини сувга ташлаган.
Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракати туфайли иккала фуқаронинг ҳам ҳаёти сақлаб қолинган, бироқ қутқарувчи А.Азимхўжаев қутқариш жараёнида сувда чўкиб ҳалок бўлган.
Аввалроқ Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи Анҳор каналида чўкаётган қизни қутқарган эркакнинг ўзи сувга чўкиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Тошкентдаги Дамаши каналида эса чўкиб кетган 16 ёшли йигит қидирилмоқда.
Изоҳ (0)