• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 4,8 фоизни ташкил қилишини прогноз қилди

    Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 2021 ва 2022 йилларда 4,8 ва 5,5 фоизга етади. Бу ҳақда Жаҳон банкининг «Жаҳон иқтисодий истиқболлари» ҳисоботининг июнь ойидаги сонида айтилган, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Умуман олганда, Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш 2021 йилда 3,7 фоизга ва 2022 йилда 4,3 фоизгача тикланиши кутилмоқда. Бунга, таҳлилчиларнинг фикрига кўра, хом ашё нархларининг бироз кўтарилиши, йирик нефть ишлаб чиқарувчи мамлакатларда ишлаб чиқариш ҳажмидаги чекловларнинг юмшатилиши ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг кўпайиши ёрдам беради.

    Жаҳон банкининг тахминларига кўра, 2021 йилда жаҳон иқтисодий ўсиши 5,6 фоизни ташкил этади — бу 80 йил ичида турғунлик давридан тикланишнинг энг тез суръати ҳисобланиб, асосан, бир нечта йирик мамлакатларда иқтисодий фаолликнинг жадал тикланиши билан боғлиқ. Шунга қарамай, ҳисоботда қайд этилишича, кўплаб шаклланаётган бозор ва ривожланаётган мамлакатлар COVID-19 пандемияси ва унинг оқибатлари билан курашишда давом этмоқда.

    Жаҳон банки прогнозларига кўра, АҚШ иқтисодий ўсиши бу йил 6,8 фоизни ташкил этади, бу катта миқдордаги молиявий ёрдам ва карантин чекловларининг юмшатилиши натижасидир. Бошқа иқтисодий ривожланган мамлакатлардаги ўсиш ҳам кескин бўлмаса-да, тезлашмоқда. Бозори шаклланаётган ва ривожланаётган мамлакатлар орасида кескин — 8,5 фоизга ўсиш бу йил Хитой иқтисодиётида бўлиши кутилмоқда.

    Иқтисодиёт тикланишига қарамай, 2021 йилнинг охирига келиб дунё ишлаб чиқариш ҳажми пандемиядан олдинги прогнозларга қараганда тахминан 2 фоизга паст бўлади. Бозори шаклланаётган, иқтисодий ривожланаётган мамлакатларнинг қарийб учдан икки қисми 2022 йилга келиб аҳоли жон бошига даромаднинг пасайишини қоплай олмайди.

    Бундан ташқари, таҳлилчиларнинг қайд этишича, пандемия камбағалликни камайтиришдаги ютуқларни йўққа чиқарди ва вакциналар етишмовчилиги бўлган паст даромадли мамлакатларда беқарорликнинг кучайишига ва бошқа узоқ муддатли муаммоларнинг янада чуқурлашишига олиб келди.

    Мутахассисларнинг тахминича, бозори шаклланаётган ва ривожланаётган кўплаб мамлакатларда аҳоли жон бошига даромад даражаси пандемия бошланишидан олдин эришилган даражадан паст бўлиб қолади. Даромаднинг ушбу пасайиши соғлиқни сақлаш, таълим ва турмуш даражасидаги йўқотишларни кучайтириши кутилмоқда, дейилади ҳисоботда.

    Эслатиб ўтамиз, Жаҳон банкининг март ойидаги ҳисоботида ҳам 2021 йилда Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 4,8 фоизгача тикланиши прогноз қилинганди.

    S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентлигининг навбатдаги ҳисоботида 2020 йилда Ўзбекистон иқтисодий ўсишга (1,6 фоиз) эришган дунёдаги камдан кам мамлакатлардан бири бўлгани таъкидланиб, аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажмини ошириш, пул-кредит сиёсатининг самарадорлигини ошириш, ҳисобдорлик ва институтлар ўртасидаги ўзаро тийиб туриш тизимининг ривожлантириш зарурати қайд этилганди.

    09.06.2021, 17:57   Изоҳ (0)   15600
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    09.06.2021, 17:34

    Тошкентда 3—7 июндаги иссиқ об-ҳаво уч аср аввалги рекорддан юқори бўлди

    09.06.2021, 17:11

    Тошкентдаги Дамаши каналида 16 ёшли йигит чўкиб кетди

    09.06.2021, 16:33

    «Ҳар хил ўйин бўлиб кетмаслиги учун ер бўйича фармон жамоатчилик муҳокамасига қўйилмади» – адлия вазири

    09.06.2021, 15:58

    Қорақалпоғистонда ғишт заводида ишлаётган маҳкумларга 3 ойлик маош берилмагани аниқланди

    09.06.2021, 15:10

    Ўзбекистонда FAO/GEF ёрдамида «Ўрмонлойиҳа» институти асосида геоахборот тизимлари лабораторияси ташкил этилди

    09.06.2021, 14:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими ишдан олинди

    Ўзбекистон | 25 июл, 23:40

    “Манчестер Сити” собиқ футболчисини ортга қайтаради — Романо

    Спорт | 25 июл, 22:50

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45

    Бразилия АҚШни президентга қарши тўнтариш тайёрлашда гумон қилмоқда

    Дунё | 25 июл, 21:27

    Москвада 50 ёшли ногиронни ўлдирган ўзбекистонлик мигрантга жиноят иши қўзғатилди 

    Дунё | 25 июл, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.