Шри-Ланкада ёмғир ва тошқинлар кўчкиларга сабаб бўлди, бунинг оқибатида энг камида 17 киши ҳалок бўлди, ўн минглаб аҳоли ўз уйини тарк этди, деб ёзмоқда Reuters.

Фото: EPA

Ўтган ҳафта охирида Шри-Ланканинг жанубий ва ғарбий текисликларида дарёлар қирғоғидан тошиб, пасттекисликларни сув босди, минглаб одамларни ёрдам марказларига кўчиришга тўғри келди.

Фото: EPA

«Сув сатҳи пасаймоқда, лекин 10 та туманда ҳам кўчкилар бўйича эҳтиёт чоралари амал қилади», — деб хабар бермоқда маҳаллий ҳукумат.

Фото: EPA

Хабарга кўра, мамлакатнинг 270 мингдан ортиқ аҳолиси азият чекмоқда, тахминан, 100 мингта бино электр тармоғидан узилиб қолган.

Фото: EPA

Фото: EPA

Фото: EPA