2023/24 йилги мавсумдан бошлаб Франция олий дивизионидаги жамоалар сони 20 тадан 18 тага қисқаради, деб хабар беради L’Equipe.
Франция Профессионал футбол лигаси бош ассамблеясининг йиғилишида жамоаларнинг қисқариши борасидаги қарор бир овоздан маъқулланди.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Лига 1 га 1932 йилда асос солинган. 1970/71 йилги мавсумдан буён мусобақада 20 та жамоа иштирок этиб келаётган эди. Мавсум якунида энг ёмон натижа қайд этган 3 та жамоа Лига 2 га тушиб кетади ва у ерда энг яхши натижага эришган 3 та жамоа юқори дивизионга чиқади.
2022/23 йилги мавсум сўнгида Франция чемпионатини 4 та жамоа тарк этади ва қуйи дивизиондан 2 та жамоа юқорига кўтарилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)