Ёзнинг жазирама иссиқ кунида муздек ширинликлар айни муддао. Ушбу десерт мазали бўлиши билан бирга салқинлик ҳам бахш этади.
Керакли маҳсулотлар:
- аччиқ шоколад – 200 грамм;
- сут – 100 мл;
- қаймоқ – 350 мл;
- малина – 350 грамм;
- шакар – 2 ош қошиқ;
- шакар упаси – 2 ош қошиқ;
- сув – 2 ош қошиқ.
Сут илитилади, лекин қайнатилмайди. Устидан шакар упаси қўшилиб, яхшилаб аралаштирилади.
Иссиқ сутга қора шоколад қўшилиб, эригунча аралаштирилади.
Қаймоқ кўпиртирилади. Устидан оз-оздан шоколад ва сутли аралашма қуйилади. Тайёр бўлган мусс музлаткичга 1 соатга қўйилади.
Идишда сув билан шакар қайнатилади. Шакар тўлиқ эриганидан сўнг малина қўшилади. 5-10 дақиқа давомида қайнатиб олинади.
Сузгич ёрдамида малина пюреси сузиб олинади. Сўнгра стаканга шоколадли мусс солинади, устидан малина сиропи қуйилиб, мусс юзаси таъбга кўра безатилади.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)